Тавсия қиламиз

Иймонингизда собит туринг, ваҳима қилманг

Мақолалар access_time22-июль 2020, 18:33

Коронавирус ҳақида гап-сўз кўпайган сари унинг ваҳимаси ҳам ортиб бормоқда.…

Жамоат намози.

Мақолалар access_time26-январ 2018, 13:56

 Беш маҳал намозда имом билан бирга жамоат бўлиши учун имомдан ташқари…

#МУАТТАР_СИЙРАТ ЎЙЛАБ ҚИЛИНГАН ТАДБИР

Мақолалар access_time11-апрел 2021, 16:53

  Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккани тарк этиш ҳақидаги ўйларини…

Адоват асли ҳасаддандир

access_time20-декабр 2021, 16:23 visibility115

 

رأيت الناس يذم بعضهم بعضا، ويغتاب بعضهم بعضا، فوجدت أصل ذلك من الحسد في المال والجاه والعلم، فتأملت في قوله تعالى : { نَحْنُ قَسَمْنَا بَيْنَهُم مَّعِيشَتَهُمْ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا } [الزخرف:32] فعلمت أن القسمة كانت من الله في الأزل، فما حسدت أحدا، ورضيت بقسمة الله تعالى. [حاتم الأصم]

Ҳотам ибн Асом раҳимаҳуллоҳ айтади: «Мен одамларнинг бир-бирини ёмонлаб, ғийбат қилаётганини кўрдим. Бунинг асли молу дунё, мансаб ва илмга бўлган ҳасад туфайли эканини билдим. Дарҳол  Аллоҳ таолонинг ушбу сўзини тааммул қилдим: "Ҳаёти дунёда уларнинг ораларида маишатлари (тирикчиликлари)ни тақсимладик" (Зухруф сураси, 32-оят). Натижада тақсимот азалдан Аллоҳ таоло тарафидан эканини англаб, ҳеч кимга ҳасад қилмасдан Раҳмоннинг тақсимотига рози бўлдим».
Ҳа, бугун уч-тўрт киши бир жойга жамланса – у қайси жой бўлмасин, хоҳ виртуал олам (ижтимоий тармоқлар), хоҳ анъанавий жой – мавзу ўз-ўзидан "раҳбарларнинг мансаби ва обруйи", "тадбиркор-бойларнинг иши ва топган пули", "олимларнинг илми ва амали"ни чайнаш-ғийбат қилишдир. Бунинг асли ҳасаддир. Улар ҳеч ўзларига назар солишдими?! Агар назар солганларида, ўзларининг айбу қусурлари билан овора бўлиб, бошқаларга вақтлари қолмас эди!
Бу дунё маишат, ризқ-рўз, обрў-эътибор, илм-фазилат одамлар орасида Аллоҳ томонидан турлича тақсимланган. Бир шахснинг ризқи, мансаби, фазли бошқаникидан, бир жамиятники иккинчисиникидан, бир даврники бошқа даврникидан фарқли бўлади. Буларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг ҳикматидир. Мазкур оятни тааммул қилиб, Аллоҳ таолонинг фазлидан умидвор бўлиш, хасаддан ўзини узоқ тутиш лозим.

Ҳасад – бировга берилган неъматга рашк билан қараш ва ўша неъматнинг ўз соҳибидан кетиб, ҳасадчига етиб келишини қаттиқ хоҳлашдир. Ҳасад катта гуноҳдир. Агар инсон бошқа бир кишига берилган неъматдан севиниб, ўша неъматнинг ўз эгасида барқарор бўлишини хоҳлагани ҳолда, ўзига ҳам шундай неъмат берилишини тиласа, ҳавас қилган бўлади. Ҳавас яхши ниятдир.

Манбалар асосида "Минор" жоме масжиди имом ноиби Наврўзжон ТЕМИРОВ тайёрлади.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР