
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак ва гўзал исмлари
Муҳаммад – мақталувчи.
Аҳмад – Аллоҳга ҳамд айтувчи.
Ҳамид – Аллоҳга ҳамду сано айтувчи.
Маҳмуд – мақталган.
Аҳид – фазилатлар бобида ягона.
Воҳид – ахлоқ-одобда ягона.
Ҳошир – ўз умматларини қиёмат куни маҳшаргоҳга йиғувчи.
Оқиб – ҳамма пайғамбарлар охири.
Тоҳо – бу сўзнинг маъноси Аллоҳгагина маълум.
Ёсин – бу сўзнинг маъноси ҳам Аллоҳгагина маълум.
Тоҳир – тоза, пок.
Мутаҳҳар – дили покланган.
Таййиб – пок, хуштабиат.
Саййид – Хожа.
Расул – элчи, пайғамбар.
Набий – пайғамбар.
Расулур роҳма – раҳмат пайғамбари.
Қаййим – тўғри йўлдан борувчи.
Жомиъ – барча яхши фазилатларни ўзида мужассам этувчи.
Муқтафий – эргашувчи (ҳақ йўлга).
Муқаффий – эргаштирувчи (ўзига).
Расулул малоҳим – жангу жаҳон пайғамбари.
Расулур роҳа – роҳат пайғамбари.
Комил – етук.
Иклил – тож.
Муддассир – қўрқувдан матоҳга ўраниб олган.
Муззаммил – муддассир.
Абдуллоҳ – Аллоҳнинг бандаси.
Ҳабибуллоҳ – Аллоҳнинг суюклиси.
Сафийюллоҳ – Аллоҳнинг танлагани.
Нажийюллоҳ – Аллоҳнинг сирдош дўсти.
Калимуллоҳ – Аллоҳ билан сўзлашувчи.
Хотамул анбиё – набийлар охири, уларнинг хотимаси.
Хотамур росул – Расуллар хотимаси.
Муқйий – динни тургизгувчи (ривожлантиргувчи).
Мунжий – халоскор.
Музаккир – эслатувчи (Аллоҳни ва охиратни).
Носир – ёрдам қилувчи.
Мансур – ёрдам берилган, душманлари устидан зафар топган.
Набийюр роҳма – раҳмат пайғамбари.
Набийют тавба – тавбага тарғиб этувчи пайғамбар.
Ҳарисун алайкум – умматларига меҳрибон.
Маълум – ҳаммага маълум.
Шаҳир – ҳаммага машҳур.
Шоҳид – гувоҳ.
Шаҳид – гувоҳ.
Машҳуд – гувоҳлик берилган.
Башир – хушхабар берувчи.
Мубашшир – хушхабар берувчи.
Назир – азоблардан огоҳлантиргувчи.
Мунзир – охират азобларидан огоҳлантиргувчи.
Нур – нур.
Сирож – чироқ, қуёш.
Мисбоҳ – чироқ.
Ҳудо – ҳидоят қилгувчи.
Мухтор – танлаб олинган.
Ажир – динга хизмат қилгувчи.
Жаббор – айбларни ёпгувчи.
Абул Қосим – Қосимнинг отаси.
Абут Тоҳир – Тоҳирнинг отаси.
Абут Тоййиб – Таййибнинг отаси.
Абу Иброҳим – Иброҳимнинг отаси.
Мушаффаъ – шафоат ҳуқуқи берилган.
Шафиъ – шафоат этувчи (қиёмат куни гуноҳкор умматларнинг кечирилишини Аллоҳдан сўровчи).
Солиҳ – яхши ишларни қилувчи, Аллоҳнинг буйруқларини адо этувчи.
Муслиҳ – ислоҳ этувчи, тузатувчи (ўртани).
Муҳаймин – умматлари ишини кузатиб турувчи.
Содиқ – ростгўй.
Мусаддиқ – тасдиқ этувчи.
Сидқ – ростгўй.
Саййидул мурсалин – пайғамбарлар ҳожаси.
Имомул муттақин – тақводорлар пешвоси.
Қоидул ғуррил – муҳажжалин – қиёмат куни сажда қилган аъзоларидан нурлар чиқиб турувчи ибодатли умматларини жаннатга элтувчи.
Халилур Раҳмон – Раҳмоннинг дўсти.
Барр – хайрли, солиҳ амаллар қилувчи.
Мабарр – ҳамма яхшиликлар манбаи.
Важиҳ – гўзал юзли.
Насиҳ – насиҳатгўй.
Носиҳ – насиҳатчи.
Вакил – вакил, ишонч эгаси, кафил.
Мутаваккил – таваккал этувчи.
Кафил – кафил, кафолатига олувчи.
Шафиқ – шафқатли, меҳрибон.
Муқимус сунна – суннатни тикловчи.
Муқаддас – улуғланувчи, гуноҳлардан пок.
Руҳул Қудус – муқаддас руҳ.
Руҳул Ҳақ – ҳаққоний руҳ.
Руҳул Қист – адолатли руҳ.
Кофий – кифоя қилувчи (диний эҳтиёжларга).
Муктафий – кифояланувчи (Аллоҳнинг амрлари билан).
Болиғ – олий даражаларга етган.
Мубаллиғ – Аллоҳ томонидан келган барча диний аҳкомларни умматларига тўла етказувчи.
Шофий – шифокор (қалб касалликларига ва маънавий иллатларга нисбатан).
Восил – етишувчи (Аллоҳнинг розилиги ва дийдорига).
Мавсул – етишилувчи (яъни он ҳазратнинг шафоатларига ва дийдорларига умматлари етишурлар, иншооллоҳ).
Собиқ – барча фазилат ва шарафда олдинда борувчи.
Соиқ – умматларини бу дунёда имон ва амал сари, охиратда эса, дўзахдан жаннат сари бошловчи.
Ҳодий – тўғри йўдга бошловчи.
Муҳдий – ҳадия, эҳсон соҳиби.
Толибжон НИЗОМ