Тавсия қиламиз

РЎЗАНИНГ ШАРТЛАРИ

Мақолалар access_time21-март, 15:06

Рўза тўғри бўлиши учун уч хил шарт мавжуд бўлиши лозим. Биринчи шарт –…

Ҳикматнинг фойдалари

Мақолалар access_time29-июль 2017, 12:40

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: "Ҳикмат нашр қилинадиган ва раҳмат…

Тошчаларнинг тасбеҳ айтиши

Расулуллоҳ мўъжизалари access_time25-апрел, 11:52

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен Набий соллаллоҳу…

СОЧГА ТЕГИШЛИ ШАРЪИЙ ҲУКМЛАР

access_time22-декабр 2021, 15:46 visibility1590

Муқаддас динимизда инсон ҳаётида керак бўладиган барча нарсалар ҳақида батафсил кўрсатмалар берилган. Жумладан, инсоннинг ўз тана аъзоларига қандай муносабатда бўлиши ҳам етарли даражада баён қилинган. Шу маънода инсон сочига тааллуқли бўлган кўплаб кўрсатмалар келган.

Ҳадиси шарифда сочи бор инсонлар уни парваришлаб, эҳтиром кўрсатишлари лозимлиги буюрилган. Бу ҳақида ҳадиси шарифда қуйидагича хабар берилган:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ《 مَنْ كَانَ لَهُ شَعْرٌ فَلْيُكْرِمْهُ 》رواه أبو داود.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимнинг сочи бўлса унга эҳтиром кўрсатсин”, дедилар”. Абу Довуд ривоят қилган.

Шунинг учун сочи бор инсонлар уни ювиб, тараб парваришлаб юришлари лозим бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочларини тарашни яхши кўрганлари ва баъзида Оиша розияллоҳу анҳо у зотнинг сочларини тараб қўйишлари ривоят қилинган.

Соч қандай таралади?

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ишларни ўнг томондан бошлашни яхши кўрганлар ва инсонларни ҳам шунга тарғиб қилганлар. Жумладан, соч тарашда ҳам у зот ўнг томондан бошлаганлар.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ الله عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُحِبُّ التَّيَمُّنَ مَا اسْتَطَاعَ فِي شَأْنِهِ كُلِّهِ فِي طُهُورِهِ وَتَرَجُّلِهِ وَتَنَعُّلِهِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам барча ишларида, покланишларида ҳам, соч тарашларида ҳам, оёқ кийим кийишларида ҳам, қодир бўлганича ўнг томондан бошлашни яхши кўрар эдилар”. Бухорий ривоят қилган.

Шунинг учун сочни тарашда ўнг томондан бошлаб тараш мустаҳаб бўлади. Сочни вақти вақтида тараб туриш суннат бўлади. Кесилган ва таралганда тушган сочларни сотиш мумкин эмас. Чунки бу иш инсон хилқатини хорлашдир.

Инсон сочи покми?

Инсон сочи пок ҳисобланади. Яъни, тирик инсоннинг сочи ҳам, вафот этган инсоннинг сочи ҳам, бошда турганда ҳам, кесиб олинганда ҳам пок ҳисобланади. Инсон сочи пок деганда уни ишлатиш мумкин, деган маънода эмас, балки кийимга ё бирор аъзога тегса уни нопок қилмайди маъносида тушунилади. Масалан, биров кесилган сочни кўммоқчи бўлиб ё бошқа бирор сабаб билан чўнтагига солган бўлса-ю, кейин шу ҳолатда намоз ўқиган бўлса, пок кийимда намоз ўқиган бўлади.

Сочнинг поклигига уламолар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олинган муборак сочларини Абу Талҳа розияллоҳу анҳуга узатганлари ва у зотнинг одамларга бўлиб берганларини далил қилиб келтирганлар.

"Динимиз аҳкомлари" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР