Тавсия қиламиз

НАБИЙ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ УММАТГА ШАФҚАТЛАРИ

Мақолалар access_time7-декабр 2019, 11:21

Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади:        “Батаҳқиқ,…

КИБРНИНГ САБАБЛАРИ, ОҚИБАТЛАРИ, ДАВОСИ 

Мақолалар access_time7-октябрь 2017, 12:56

 Кибрнинг сабаблари: - илм. Бундай одам ўзини олим, бошқаларни жоҳил…

ХАТО ТОПИШ ОСОН

Мақолалар access_time3-август 2017, 14:12

Ҳиндистонда жуда машҳур рассом бор эди. У жуда маҳоратли бўлиб, чизган суратлари…

Аъробийга ҳавасим келди

access_time22-декабр 2021, 16:00 visibility1502

Ибрат

Асмоий ҳикоя қилади: Бир куни Басра масжидларининг биридан қайтаётганимда, бир аъробийни учратдим. У четроқда ўтирган кўйи:

  • Ҳой, кимлардансан?
  •  Бани Асмоъданман.
  • Қаердан келяпсан?
  • Раҳмоннинг сўзлари ўқиладиган жойдан.
  •  Менга ҳам ундан айтиб бер-чи.

Мен Зориёт сурасидан ўқий бошладим. «Чанг тўзитувчи (шамол)лар билан қасам. Юк кўтарувчи (булут)лар билан қасам. Осон юрувчи (кема)лар билан қасам. Иш тақсимловчи (фаришталар) билан қасам. Албатта, сизларга ваъда қилинган нарса ростдир. Ва албатта, қиёмат воқеъ бўлгувчидир. Гўзал, мустаҳкам осмон билан қасам. Албатта, сизларнинг гапларингиз ихтилофлидир. У (Қуръон)дан ким бурилса, (бутунлай) буриб қўйиладир. Ёлғончиларга лаънат бўлсин! Улар жоҳилятдаги ғофиллардир. Улар: “Ҳисоб-китоб куни қачон?” деб сўрарлар. Бу кунда улар оловда азобланурлар. “Азобингизни татиб кўринг”, сиз “Қачон бўладир?” деб шошилган нарса шу (дейилур). Албатта, тақводорлар жаннатлар ва булоқлардадир. Улар кечалари оз ухлар эдилар. Ва улар саҳарларда истиғфор айтар эдилар ва молу мулкларида сўровчи ва бечораларнинг ҳаққи бордир.

Ва ерда чуқур ишонувчилар учун белгилар бор. Ва ўзларингизда ҳам (белгилар) бор. Ёки кўрмапсизларми? Ва осмонда ризқингиз ҳамда сизга ваъда қилинаётган нарса (бор)».

Шу оятга етганимда, “етади” деди-да, туяси ёнига борди. Уни сўйиб ўтган кетганга тарқатди. Камони ва қиличини синдирди ва бош олиб кетди.

Орадан вақт ўтиб Ҳорун Рашид билан бирга ҳажга бордим. Тавоф қилаётганимда биров ингичка овоз билан чақирди. Қарасам ўша аъробий. Озиб-тўзиб, ранги сарғайиб кетибди. Салом бериб ҳалиги сурани ўқиб беришимни сўради. «Ва осмонда ризқингиз ҳамда сизга ваъда қилинаётган нарса (бор)»оятига етганимда, бақириб юборди ва “Ҳақиқатан, Раббимиз бизга ваъда қилган нарсани топдик”, деб ва яна борми, деди. Кейинги оятни тиловат қилдим: «Осмону ернинг Раббиси ила қасамки, албатта, у (ваъда) мисоли сиз нутқ қилаётганингиздек ҳақиқатдир»

Оятни эшитдию яна бақириб юборди ва “Субҳаналлоҳ! Жалил Зотнинг ғазабини ким чиқарди. У зот ҳатто қасам ичдия! Гапига ишонмасдан қасам ичиришдия”, деб уч марта айтди ва жони узилди (“Кашшоф”).

Араблар саҳроликларни “аъробий” дейишади. Одатда улар саводсиз, маданиятдан узоқ инсонлар бўлишган.

Биз Қуръонни ҳар куни ўқиймиз. Маълум муддатда хатм қилиб турамиз. Тафсир ўқиймиз, аммо қалбларимиз хароба. У бўлса, бир эшитди-да тушунди. Қайта эшитдию жон берди. Аъробийга ҳавасим келди.

Абдуллоҳ АЛИҚУЛОВ

тайёрлади.

 

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР