Тавсия қиламиз

Жума намозини ўқигандан кейин дам олинг дейилмаган

Мақолалар access_time16-ноябрь 2018, 23:02

Азизлар, биласиз, ваҳийлар анбиё алайҳиссаломларга фаришта Жаброил алайҳиссалом…

Қонунни бузманг!? ёҳуд ғурурни сақланг!!

Мақолалар access_time13-июнь 2017, 19:25

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Робби яссир ва ла туъассир робби таммим бил…

ЭРТАЛАБ УЙҒОНГАНДА...

Мақолалар access_time17-сентябр 2020, 20:10

  Ўз ҳаётига Қуръон ахлоқини татбиқ этган ҳар бир одам янги куннинг…

Қуръонда бахт васфи

access_time26-декабр 2021, 10:30 visibility386

Таянч нуқта

 

Аллоҳ таоло Қуронни яхши ҳаёт учун дастур, бахт ва шодлик учун йўл бўлишини хоҳлади. Ўз каломи шарифида жаннат аҳлини бахтга эришганлар дея таърифланади.

Аллоҳ таоло айтади: “Бахтли бўлганлар жаннатдадирлар. Улар унда, модомики осмонлару ер бор экан, абадийдирлар. Магар Аллоҳ хоҳласа, (Ўзи билур). Бу туганмас инъомдир[1]. (Яъни, бахтлилар жаннатда абадий қолиш билан бирга, туганмас неъматларга ҳам эга бўладилар.Саҳиҳ ҳадисда ривоят қилинишича, уларга: «Эй аҳли жаннатлар, сизлар энди абадий яшайсизлар -ўлмайсизлар, абадий ёш бўласизлар - қаримайсизлар, абадий соғ бўласизлар-бемор бўлмайсизлар, абадий неъматда бўласизлар-ноумид бўлмайсизлар», дейилади.

Охиратдаги бахтнинг баҳоси - бу даунёда Аллоҳга банда эканини мукаммал рўёбга чиқариш-ла, Уни розилигини топишдир. Батаҳқиқ оятлар албатта сабр кишини розилик ҳолатига етказишини ва розилик бахтнинг энг юқори даражаларига элтишини, зикр қилган. Шунингдек, инсонларни кечириш, уларга кенг бағирли бўлиш одамлар орасида меҳр-муҳаббатни зиёда этади.

Охиратдаги бахтнинг баҳоси - инсонлар бахтли бўлиши учун нозил қилинган Қуръони каримга амал қилиш.

Кўпинча одамлар бахт пул тўплаш ёки юқори лавозимларга эришиш деб ўйлашади, аммо воқеълик буни инкор этади. Агар инсон яхши пул ва шон-шуҳратнинг барча завқ-шавқларига эга бўлса-ю ва қалбидаги ҳотиржамлик ва таскинни йўқотса, албатта бунда энг бадбахт одам бўлиб қолган бўлади.

Аллоҳ таоло айтади: “Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз[2]. Демак Қуръон кўрсатмасига биноан ҳақиқий бахт Аллоҳ таолога яқин бўлишда ва бахтсизлик эса Ундан узоқлашишдадир.

 

Абдусамад ТОЖИДДИНОВ

 

 


[1]سورة هود, آية ١٠٨

[2]سورة طه, آية ١٢٤

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР