Тавсия қиламиз

«Сукут – аломати ризо» деган мақол ўзи қачон ишлатилади

Мақолалар access_time22-июнь 2019, 10:12

    Имом Бухорий ва имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан…

МУШРИК ВА ДЕҲҚОН

Мақолалар access_time13-апрел 2020, 15:43

     Ёшлигимда форс тилидаги ахлоқий китоблардан бирида "Мушрик…

“исломийлик" индекси

Мақолалар access_time6-апрел 2019, 16:56

Жорж Вашингтон Университети профессори Хоссайн Аскари "Мусулмон мамлакатлар…

НАФС МАЙЛИГА МОЙИЛ БЎЛМАНГ!

access_time26-декабр 2021, 11:13 visibility305

Одамнинг энг хавфли душмани нафсидир. Ким нафсига ва шайтоннинг иродасига бўйсуниб, у буюрган ишларга мойил бўлса, боши гуноҳдан чиқмай қолади.

Ёмон нафс кишини тубанликга етаклаб, хору зор қилади. Олийжаноб фазилатлардан узоқлаштиради.

رأيت الخلق يقتدون أهواءهم، ويبادرون إلى مرادات أنفسهم، فتأملت قوله تعالى : { وَأَمَّا مَنْ خَافَ مَقَامَ رَبِّهِ وَنَهَى النَّفْسَ عَنِ الْهَوَى * فَإِنَّ الْجَنَّةَ هِيَ الْمَأْوَى } [النازعات:40-41] وتيقنت أن القرآن حق صادق، فبادرت إلى خلاف نفسي وتشمرت بمجاهدتها، وما متعتها بهواها، حتى ارتاضت بطاعة الله تعالى وانقادت. [حاتم الأصم]

Ҳотам Асом раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ўзларининг ҳавойи нафсларига эргашаётган ва унинг истакларига ошиқаётган халойиқни кўриб, Аллоҳ таолонинг  ушбу сўзини тааммул (тафаккур) қилдим: "Аммо ким Парвардигоридан қўрқиб, нафс истакларини енгган бўлса; унга жаннат маскани бўлади" (Назиот сураси 40–41- оятлар). Албатта, Қуръон ҳақ-рост эканлигига ишониб, зудлик билан то  нафсим Аллоҳ таолонинг тоатига рози бўлиб, унга бўйсунганига қадар  нафсимга қарши иш қилдим, унга қарши курашишга киришдим ва уни ўз истаклари билан роҳатлантирмадим».

Бугунги кунда нафс майлининг гирдобига шўнғиш оқибатида гиёҳвандлик балоси урчиб кетяпти. Шу бис бу ҳолатга қарши жиддий курашиш зарур. Чунки ҳамма даврларда ёшлар тарбияси жамият равнақи учун муҳим бўлиб келган. Ёшларини қўлдан берган ҳалқ келажагини йуқотади.

Ҳозирда айрим ўқувчи-ёшлар ва ҳатто ўрта ёшдаги кишилар орасида гиёҳванд моддалардан ташкари “Трамадол”, ‘'Лирика”, “Регапен”, “Селофен”, “Тропикамид"’ каби психотроп дори воситалари истеъмолига ўрганиш ҳолатлари учрамоқда. Бу дори воситаларида ҳам маст қилиш ва ўргатиб қўйиш хусусияти бор. Кўча-кўйда бундай дориларни истеъмол қилаёттанларни кўриб кўрмасликка олиш, менинг фарзандим бу дориларни истеъмол қилмайди, деб хотиржамликка берилиш асло тўғри эмас. Чунки гиёҳвандлик балоси кенг тарқалса, ҳеч ким фарзандидан хотиржам бўла олмайди. Бу иллатларга амри маъруф наҳйи мункар ёрдамида қарши турайлик. Жамиятдаги иллатларга бепарво бўлиш ҳам гуноҳкорликка сабаб булади.Маст қилувчи ичимликларнинг ҳукми, зарарли оқибатлари ҳақидаги барча оят ва ҳадисларнинг ҳукми гиёҳванд моддаларга ҳам тегишлидир. Гиёҳвандлик кишини секин-секин (гоҳида эса тезда) ўлимга олиб келади. Бу нарсаларни истеъмол қилиш билан ўз жонига ўзи қасд қилган бўлади. Бу эса катта гунохдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай буюрган: “Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг” (Нисо сураси, 29-оят). Яна бир ёмон жиҳати шуки, психотроп моддалар истеъмоли сабабли эркакларда оила маъсулияти  унутилиб, ўз кайфи билан овора бўлиб қолмоқда. Натижада ёш оилаларнинг бузилиши, фарзандларнинг тирик етим қолиши, улардан туғилган кболалар орасида ақлий ва жисмоний ногирон болаларнинг кўпайиш ҳолатлари вужудга келяпти. Бу кўз юмиб бўлмайдиган илмий, исботланган ҳақиқатдир.

Манбалар асосида "Минор" жоме масжиди имом ноиби Наврўзжон ТЕМИРОВ тайёрлади.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР