Тавсия қиламиз

ПАЙҒАМБАРИМИЗ МУҲАММАД МУСТАФО СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАССАЛАМГА ДАРАХТНИНГ БЎЙСУНИШИ

Мақолалар access_time17-апрел 2017, 15:22

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  "Расулуллоҳ соллаллоҳу…

АЛЛОҲНИНГ РАСУЛИ УЧУН НАСИҲАТ

Мақолалар access_time14-август 2017, 13:31

АЛЛОҲНИНГ РАСУЛИ УЧУН НАСИҲАТ  "У Зотнинг Расули учун" насиҳат…

РУҲ ЖИСМНИНГ ҚАЕРИДА БЎЛАДИ

Мақолалар access_time5-октябрь 2021, 16:07

Яратганнинг борлигини инкор қиладиганлар асосий сабаб қилиб кўрмаганликларини…

Абу Жаҳл (унга Аллоҳнинг лаънати бўлсин) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни босиш учун олдинга ўтиб, қўрққанидан ортига қайтиши

access_time27-декабр 2021, 16:10 visibility254

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқиётганларида бўйинларидан босиб, юзларини тупроққа белаш учун Абу Жаҳл тезлик билан олдинга интилди. Олдинга ўтди-ю, сўнг дарҳол ортига қайтди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ўзи ўртасида бир тўсиқни кўрди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
«Абу Жаҳл Қурайш кофирларига қарата: “Муҳаммад сизларнинг орангизда туриб юзини тупроққа ишқаб ётса, сизлар буни қайтармасдан, индамай қараб турибсизларми?” деди. Улар: “Ҳа”, дейишди. “Лот ва Уззога қасам, агар унинг намоз ўқиганини кўрсам, албатта, бўйнини эзиб, юзини тупроққа ишқайман”, деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқиётганларида айтган ишини қилиш учун келди ва жуда тезлик билан ортига қайтди. Қурайшликлар унинг олдига келганида ҳамон ортга тисарилиб, қўли билан нимадандир ҳимояланарди. “Сенга нима бўлди?” деб сўрашди. “У билан менинг ўртамда оловли хандақ, қўрқинч ва қанотлар бор”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар менга яқинлашганида фаришталар уни бўлак-бўлак қилиб ташлаган бўларди”, дедилар».

Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда қуйидаги оятларни нозил қилди:
(Эй инсон!) Кўрдингми, қайтараётан кимсани бандани намоз ўқиганда?! Кўрдингми – агар у (қайтарувчи) ўзи тўғри йўлда бўлса экан, ёки (ўзгаларни) тақвога (Аллоҳдан қўрқишга) буюрса экан! Кўрдингми, агар у (намоздан) тўсувчи кимса (аксинча ҳақни) инкор этса ва (у имон келтиришдан) юз ўгирса, албатта, Аллоҳ (унинг бу қилмишларини) кўриб туришини билмаганмиди?! Йўқ! Қасамки, агар у (бу йўлидан) қайтмаса, албатта, Биз унинг пешона сочидан тутамиз ўша ёлғончи, адашган (кимсанинг) пешона сочидан (тутиб жаҳаннамга отурмиз)! Бас, у ўзининг жамоасини (ёрдамга) чақираверсин! Биз эса азоб фаришталарини чақиражакмиз! Йўқ! (Эй Муҳаммад!) Сиз унга итоат этманг ва (ёлғиз) Аллоҳга сажда (ибодат) қилиб, (Унга) яқин бўлинг!” (Алақ, 9–19).

"Расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўъжизалари" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР