
Унинг олдида ўтирардилар, у эса кўрмасди
Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг қизлари Асмо розияллоҳу анҳо ривоят қилади:
«Абу Лаҳабнинг қўллари қурисин (ҳалок бўлсин)!”
(Масад, 1)ояти нозил бўлганда, ғилай Умму Жамил қўлида тош кўтариб бақир-чақир қилиб кириб келди ва: “Ёмонлиги учун юз ўгирдик, динидан ғазабландик ва амрларига осий бўлдик”, деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у ерда Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан бирга ўтиргандилар.
Абу Бакр розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга: “У келганида сизни кўриб қолишидан қўрқдим”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “У мени ҳаргиз кўра олмасди”, деб қуйидаги оятни ўқидилар: “(Эй Муҳаммад!) Cиз Қуръон қироат қилганингизда, Биз Сиз билан охиратга ишонмайдиганлар ўртасига кўринмас парда тортиб қўюрмиз” (Исро, 45).
У келиб Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрмасдан Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг олдиларида тўхтади ва “Эй Абу Бакр! Эшитишимча дўстинг мени хажв қилибди”, деди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу: “Бу Уйнинг Раббисига қасам, сени хажв қилмади”, дедилар.
У қайтаркан: “Қурайш билади, мен уларнинг саййидининг қизиман”, деб борарди».
"Расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўъжизалари" китобидан.