Тавсия қиламиз

Истисно билан қасамхўр бўлмайди

Мақолалар access_time27-июнь 2019, 17:26

Аллоҳ таоло:      “Аллоҳ хоҳласа” (демай туриб),…

Ўлимдан қочиб қутулиб бўлмайди 

Мақолалар access_time10-сентябр 2017, 17:25

Ҳазрати Сулаймоннинг саройига бомдод ва пешин намози ўртасидаги вақтда бир…

“ЭНГ МАЪРИФАТЛИ ИМОМ – 2019” КЎРИК ТАНЛОВИНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲАР ЮНУСОБОД ТУМАНИ БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

Янгиликлар access_time25-июнь 2019, 16:41

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжид имом-хатиблари…

Уларнинг олдиларидан ўтаётиб, бошларига тупроқ сочиб кетдилар, улар эса у зотни кўришмади

access_time27-декабр 2021, 16:23 visibility318

Ҳижрат қилинадиган кечада Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларининг ётоқларида ётишни Али розияллоҳу анҳуга тайинладилар.

Қурайшлик бир гуруҳ кишилар эшик бўсағасида Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўлдириш учун эшикдан чиқишларини кутиб, пойлоқчилик қилиб турарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқиб, ердан бир сиқим тупроқ олиб уларнинг бошларига сепдилар. Улар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрмас ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги оятларни тиловат қилардилар:

«Яна уларнинг олдиларидан бир тўсиқ (парда), ортларидан бир тўсиқ (парда) қилиб, уларни ўраб қўйдик. Бас, улар “кўра” олмаслар» (Ёсин, 9).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг уйларига бордилар ва у ердан икковлари кечаси чиқиб кетишди.

Қурайш кофирларини ҳали ҳам эшик олдида турганини кўрган киши улардан: “Нимани кутиб ўтирибсизлар?” деб сўради. “Муҳаммадни”, дейишди. У: “Аллоҳга қасам, сизларнинг бошларингизга тупроқ сепиб, олдиларингиздан ўтиб кетди­ку”, деди. Улар: “Аллоҳга қасам, биз уни кўрганимиз йўқ”, деб бошларидаги тупроқни қоқиб ташлашди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўлдиришга чоғланган, эшик олдидаги кофирлар қуйидаги кишилар эди: Абу Жаҳл, Ҳакам ибн Осс, Уқба ибн Абу Муъайт, Назр ибн Ҳорис, Умайя ибн Халаф, Замъа ибн Асвад, Туъайма ибн Адий, Абу Лаҳаб, Убай ибн Халаф ва Ҳажжожнинг икки ўғли Набиҳ ва Мунаббиҳ.

"Расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўъжизалари" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР