Тавсия қиламиз

ФИТНА ПАЙТИДА МУСУЛМОННИНГ ОДОБИ

Мақолалар access_time13-апрел 2017, 15:06

Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло фитна ҳақида бундай амр қилади: «Сизлардан…

ЗИЁЛИ МЕҲМОН 

Янгиликлар access_time26-сентябр 2018, 18:47

ЗИЁЛИ МЕҲМОН    Қадим ва навқирон Ўзбекистонга,  Буюклар…

РЎЗАНИНГ ФАЗИЛАТИ ВА УНГА ОИД АЙРИМ МАСАЛАЛАР

Мақолалар access_time27-май 2017, 19:16

Маълумки, рўза ниҳоятда фазилатли ва буюк амаллардан ҳисобланади. Бу ҳақда…

Дарахт у зотнинг олдиларига келиб, сўнг яна қайтиб кетди

access_time27-декабр 2021, 16:29 visibility122

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўсимликнаботот оламига тааллуқли мўъжизаларидан бири дарахтнинг у зотга итоат этишидир.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Кунлардан бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Макка кофирлари томонидан бошлари ёрилиб, қонга беланганларидан маҳзун бўлиб ўтирганларида, Жаброил алайҳиссалом келиб: “Сизга нима бўлди?” деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Улар менга шу ишни қилдилар”, дедилар. Жаброил алайҳиссалом: “Сизга бир оят­аломат кўрсатилишини истайсизми?” деди. “Ҳа”, деб жавоб бердилар. Жаброил алайҳиссалом водий ортидаги дарахтга қараб: “Уни чақиринг”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чақирдилар ва дарахт у зотнинг олдиларига юриб келди. Жаброил алайҳиссалом: “Энди уни қайтиб кетишга амр қилинг”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга қайтишни буюрдилар, у қайтиб кетди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Анча тинчландим”, дедилар».

"Расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўъжизалари" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР