Тавсия қиламиз

9-май! Қуръон тиловати ва дуолар қилиш.

Мақолалар access_time9-май 2017, 11:52

Иккинчи жаҳон урушида қатнашган, жон фидо қилган, аммо даҳшатли зулмни енгиб,…

ИСТИҚЛОЛ ЙИЛЛАРИДАГИ ҲАЖ ВА УМРА ИБОДАТЛАРИ

Мақолалар access_time31-август 2017, 11:05

ИСТИҚЛОЛ ЙИЛЛАРИДАГИ ҲАЖ ВА УМРА ИБОДАТЛАРИ Маълумки, ҳаж ибодати Исломнинг…

ИЙДУЛ-ФИТР НАМОЗИ

Мақолалар access_time26-июнь 2017, 02:50

Шаввол ойининг биринчи куни икки ракъат ийдул-фитр (фитр байрами) намозини…

Икки дарахтнинг бирлашиб, сўнг ажралиб кетиши

access_time11-январ, 12:53 visibility134


Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга чиқдик ва кенг бир водийда тўхтадик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қазои ҳожат учун кетдилар. Мен идишда сув олиб, у зотнинг орқаларидан бордим. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам атрофга қараб пана бир жой топа олмадилар. Шунда у кишининг кўзлари водий четида ўсиб турган икки дарахтга тушди. Бирининг ёнига келиб, шохидан ушлаб: “Аллоҳнинг изни билан менинг ортимдан юр!” деб амр қилдилар. Дарахт эгасига итоат қилган туя каби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашди. Сўнг иккинчисининг ёнига келиб, унинг ҳам шохидан ушладилар. “Аллоҳнинг изни билан менинг ортимдан юр!” деб буюрдилар. Иккинчи дарахт ҳам эгасига итоат қилган туя каби Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашди. Дарахтлар ёнма-ён бўлгач, уларнинг ўртасида туриб, шохларидан ушладилар ва: “Аллоҳнинг изни билан бир-бирингизга қўшилинглар”, дедилар, улар бирлашишди».

Жобир розияллоҳу анҳу воқеанинг давомини бундай ривоят қиладилар: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга яқин турганим учун янада узоқроққа кетиб қолишларидан қўрқиб, пастга тушиб кетдим. Ўтириб, бу ҳодиса ҳақида ўзимга-ўзим гапириб турганимда, ногаҳон қарасам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам келаётган эканлар. У зот тўхтадилар-да: “Ўнгга, чапга” дедилар».

Яъни, қазои ҳожатларини тугатганларидан кейин, у дарахтларни ўз жойига бориб туришига амр қилдилар. Дарахтлар олдинги ўринларидан қандай келган бўлса, худди шундай қайтиб кетди.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР