Тавсия қиламиз

ЗАКОТ ҚАНДАЙ ИБОДАТ?

Мақолалар access_time12-июнь 2017, 18:28

"Закот" сўзи луғатда "поклик" ва "ўсиш" деган…

ВАТАН ҲИМОЯСИ – ШАРАФ, УНИ СЕВИШ ЭСА ФИТРИЙДИР

Мақолалар access_time13-январ, 11:09

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни Тарих сабоқларидан маълумки, ҳар…

Сабрнинг мукофоти

Мақолалар access_time27-апрел 2019, 19:01

Ҳикоя қилишларича, бир солиҳ кишининг Аллоҳ йўлида солиҳ дўсти бўлиб, уни…

Дарахт шохи Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келди ва сўнг яна қайтиб кетди

access_time13-январ, 09:44 visibility103

15-мўъжиза

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қавмларидан етган озор, ғам, ташвишлардан сиқилиб Макка тоғларига чиқиб кетдилар ва: “Эй Раббим! Кўнглим ором оладиган ва мендан бу қайғуни кетказадиган нарсани кўрсатгин”, деб илтижо қилдилар.

Аллоҳ таоло: “Бу дарахт шохларидан ҳоҳлаганингни чақир”, деб ваҳий қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир шохни чақирдилар. Шох жойидан ажраб, ерни ариқча қилиб у зот соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келди. Унга: “Жойингга қайтиб бор!” дедилар.

Бундан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам­нинг нафслари ором олди ва Аллоҳга ҳамд айтдилар.
Мушриклар: “Эй Муҳаммад! Ота-­боболаринг адашган кимсалар бўлганми?!” дедилар. Аллоҳ таоло: “Эй Муҳаммад! Мушрикларга айтинг: «Ҳали сизлар мени Аллоҳдан ўзгага ибодат қилишга буюряпсизми, эй нодонлар!” (Зумар, 64).

Бошқа ривоятда бундай келтирилади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мушрикларнинг азиятларидан хафа бўлиб: “Аллоҳим, менга бугун бир оят-­аломат кўрсатгин! Бундан сўнг мени ёлғончи деган кимсаларга парво қилмайман”, дедилар.

Аллоҳ таолодан буйруқ бўлди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадина тарафда турган бир шохни чақирдилар. Шох ерни ариқча қилиб у зот соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига етиб келди. Унга:
“Жойингга қайтиб бор!” дедилар, у қайтиб жойига борди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бундан сўнг мени ёлғончига чиқарган қавмимга парво қилмайман”, дедилар”.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР