Тавсия қиламиз

Охират оловига қандай чидайсиз?

Мақолалар access_time28-январ 2019, 12:38

Абдуллоҳ ибн Марзуққа кўп мол-дунё берилган эди. Бир куни маст бўлиб, ўйин-кулгига…

«ҲАСАНБОЙ» ЖОМЕ МАСЖИДИДА ХАТМОНА

Янгиликлар access_time20-июнь 2017, 19:45

Муборак Рамазон ойи юртимиз бўйлаб кўтаринки руҳда, ўзгача тароват ила давом…

Илм инсоннинг даражасини кўтариши.

Мақолалар access_time23-август 2017, 13:34

Абу Юсуф Яъқуб ибн Иброҳим ал-Куфий ҳақида ҳаётий воқеа Аллоҳ субҳанаҳу…

РАСУЛУЛЛОҲНИНГ СЎНГГИ СЎЗЛАРИ

access_time19-январ, 15:49 visibility2043

 

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

  • Эй инсонлар, сизлар гўё мен ҳақимда қўрқаётгандексиз...

Саҳобалар айтишди:

  • Ҳа, ё Расулуллоҳ, шундай. Набий алайҳиссалом:
  • Эй инсонлар, Сизларнинг мен билан ваъдалашган жойингиз бу дунё эмас, балки Ҳавзи Кавсар бўйидир. Аллоҳга қасам, мен уни турган шу жойимдан кўраётгандекман.

Эй инсонлар! Аллоҳга қасам, сизларнинг фақир бўлишингиздан қўрқмайман. Лекин сиздан олдингилар мол-дунёга берилиб кетганлари сингари сизлар ҳам мол-дунёга ҳирс қўйишларингиздан қўрқаман. Мол-дунё сиздан олдингиларни ҳалок қилгани каби сизларни ҳам ҳалок этади.

  • Эй инсонлар! Намозга эҳтиёт бўлинг, намозга эҳтиёт бўлинг! Яъни намозларингизни асрашингиз учун Буюк Аллоҳнинг номи билан онт ичишларингизни истайман, деб бу сўзни бир неча марта такрорладилар.  Сўнгра:
  • Эй инсонлар! Аёлларнинг ҳақлари борасида Аллоҳдан қўрқинглар. Аёлларга яхшилик қилишингизни васият этаман.
  • Эй инсонлар! Банда (ўзларини назарда тутиб)га дунё ва Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсаларни танлаш ихтиёри берилди.

Ҳеч ким Расулуллоҳнинг бу сўзларидан мақсадлари нима эканини англай олмади. Илло, Абу Бакр розияллоҳу анҳу бу сўзни англаб етди ва ҳўнграб йиғлаб: “Сизга оталаримиз, оналаримиз, авлодларимиз, аҳлимиз, молимиз фидо бўлсин, ё Расулуллоҳ!” дея бир неча марта бу сўзни такрорлади.

Одамлар Абу Бакр розияллоҳу анҳуга: “Расулуллоҳнинг сўзларини бўлишга қандай журъати етди?” дея қарашди.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Бакр розияллоҳу анҳуни ҳимоя қилиш мақсадида: “Эй инсонлар! Абу Бакрга индаманглар. Сизлардан ҳар бирингизни ўз фазлига кўра мукофотладик. Илло, Абу Бакрни мукофотлашга қодир эмасмиз. Уни мукофотлашни Аллоҳ таолога ҳавола қилдим. Масжидга чиқиладиган барча эшиклар тўсилсин. Илло, Абу Бакрнинг эшиги асло тўсилмайди.

Ахийри, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбардан тушишларидан олдин мусулмонлар учун дуо қилдилар. Бу гўё у зотнинг энг сўнгги дуолари бўлди: “Аллоҳ сизларни ёрлақасин, Ўз паноҳида асрасин, сизларга нусрат берсин, собит қилсин, қўлласин!..”

Коинот султонининг охирги сўзлари: “Минбардан тушишларидан аввал умматларига: “Эй инсонлар! Қиёматгача менинг умматимдан менга эргашганларга саломимни етказинг. Бирор кишининг олдида мен зикр этилсаму у менга салавот айтмаса, ўша ўта бахилдир”.

 

Арабчадан Толибжон НИЗОМ таржимаси

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР