Тавсия қиламиз

Зулҳижжанинг ўн кунининг фазилати

Мақолалар access_time27-август 2017, 13:00

– Аллоҳ азза ва жалла Фажр сурасида у билан қасам ичган. – Бу…

Каъбанинг ҳар бурчаги ўз номига эга

Мақолалар access_time18-апрел 2017, 16:13

Каъбанинг ҳар бурчаги ўз номига эга. Шарқий томони – Қора тош бурчаги,…

Ўзгаларни камситманг

Мақолалар access_time30-апрел 2019, 12:21

 Қуръони каримда олдинга сурилган асосий ғоялардан бири – ўзгаларни…

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бармоқлари орасидан сув оқиб чиқиши

access_time21-январ, 10:02 visibility295

17-мўъжиза

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жамодотларга алоқадор мўъжизаларидан бири у зотнинг бармоқлари орасидан сув оқиб чиқишидир.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
“Аср вақти кирганида одамлар таҳорат учун сув қидириб, топа олмадилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир идишда сув келтирилди. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларини идиш ичига қўйиб, одамларни ундан таҳорат қилишга буюрдилар. Мен сувнинг у зотнинг бармоқлари остидан оқиб турганини кўрдим. Ўша сув билан уларнинг барчалари таҳорат олди”.

Бир ривоятда уларнинг сони саксон киши экани ва яна бошқа бир ривоятда уч юз киши экани айтилган.
Уч юз кишининг бир идишдаги сувдан таҳорат олиши мўъжизаси, Мусонинг (алайҳиссалом) тошдан сув чиқариш мўъжизаларидан комил ва устундир. Чунки бармоқлар орасидан сувнинг чиқиши, тошнинг орасидан сув чиқишидан кўра ажабланарлидир.

 

 

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР