Тавсия қиламиз

#Биласизми? Қиёмат ҳақида

Мақолалар access_time19-феврал, 14:46

1) «Албатта, улар у(қиёмат)ни узоқ деб билурлар.» (Маъориж сураси,…

Мусибатнинг илк дақиқаларида сабр қилиш фазилати

Мақолалар access_time14-март 2017, 17:10

Анас ибн Молик (р.а.) Расулуллоҳ (с.а.в.)дан ривоят қилади: “Сабр…

ЖАҲЛ ШИРИНМИ?!

Мақолалар access_time25-август 2017, 18:01

Жаҳл билан турган зарар билан ўтиради.          …

Раҳматуллоҳ Сайфуддинов «Ислом ва ақидапараст оқимлар» мавзусида суҳбат олиб бордилар

access_time10-март 2017, 17:55 visibility1152

2017 йил 13 февраль, душанба куни Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси мажлислар залида бошқарма ходимлари билан навбатдаги маънавият ва маърифат дарси бўлиб ўтди. 
Тадбирда Юнусобод тумани бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ Сайфуддинов иштирок этиб, «Ислом ва ақидапараст оқимлар» мавзусида суҳбат олиб бордилар.

Суҳбатда юртимиздаги тинчлик-хотиржамликнинг қадрига етиш, уни асраб-авайлаш учун ҳамма вақт огоҳ бўлишга чақириб, дунёда юз бераётган воқеа-ҳодисалар, терроризмнинг мудҳиш қиёфаси, унинг келиб чиқиш сабаблари ва оғир оқибатлари ҳақида сўз юритилди, турли бузғунчи оқимларнинг таъсиридан огоҳ бўлиш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири экани алоҳида таъкидлаб ўтилди. 
Учрашув сўнгида ходимлар мазкур мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. 
Тадбир якунида Тошкент шахар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятига, хусусан, Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги «Мирза Юсуф» (Бодомзор) жомеъ масжиди имом-хатиби Раҳматуллоҳ Сайфуддиновга ўз миннатдорчилигини изҳор қилиб, эсдалик совғалар топширдилар.


mehrob.uz матбуот хизмати 
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР