Тавсия қиламиз

НАФС ЖИЛОВИ ҚЎЛИМИЗДА!

Мақолалар access_time24-апрел, 23:21

Нафсни жиловлаш учун уламолар у айтганига тескари иш қилишни тавсия…

ДАВЛАТ МУЛКИНИ АСРАШ ҲАМ ОЛИЙ ФАЗИЛАТДИР

Мақолалар access_time14-март 2018, 00:17

ДАВЛАТ МУЛКИНИ АСРАШ ҲАМ ОЛИЙ ФАЗИЛАТДИР Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу халифалик…

ТЎРТ КИШИНИ ТАҚДИРЛАШГА ОЖИЗМАН

Мақолалар access_time26-сентябр 2017, 16:04

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади: Мен тўрт кишини тақдирлашга ожизман.…

ТАСБЕҲНИНГ МАЪНОСИ

access_time1-феврал, 14:56 visibility452

Тасбеҳ Аллоҳ таолони, У Зотнинг исм ва сифатларини танишга тааллуқли эътиқоднинг муҳим асосларидан саналади. Чунки Аллоҳ таоло исм ва сифатлари борасидаги эътиқод икки улуғ асосга кўра бўлади: сифатларни тамсил (бошқа бирортага ўхшатиш)сиз исбот қилиш ва Аллоҳ таолони махлуқотларга ўхшатишдан поклаш.

Тасбеҳ танзиҳ (поклаш)дир. Ушбу сўзнинг асоси сабҳ сўзидан олинган бўлиб, у узоқлик деган маънони билдиради. Аллоҳ таолони ёмонликдан поклаш ёмонликни у Зотдан узоқлаштиришдир. Тасбеҳ ҳам шундай. Аллоҳ таолога нолойиқ нарсаларни узоқлаштиришдир.

Тасбеҳ нуқсон сифатларини Аллоҳга қўшилишидан узоқлаштириш, У Зот субҳанаҳу ва таолони Ўзига нолойиқ бўлган нарсалардан поклашдир. Араблар наздида (араб тили бўйича) тасбеҳнинг асли Аллоҳ таолога У Зотнинг сифатлари бўлмаган нарсаларни қўшилишидан поклаш ва У Зотни бундан оқлаш (У Зотда бундай сифатлар йўқ деб билиш)дир.

Ибн Аббос розийаллоҳу анҳумонинг: «Субҳаналлоҳ Аллоҳ азза ва жаллани барча ёмонликдан поклаш», деганлари ривоят қилинган.

Абдуллоҳ ибн Бурайда роҳимаҳуллохдан ривоят қилинади: «Бир киши Али розийаллоҳу анҳудан «Субҳаналлоҳ» ҳақида сўради. Шунда у: «Аллоҳ улуғворлигини улуғлашдир», деди».

Мужоҳид роҳимаҳуллоҳ: «Тасбеҳ Аллоҳни барча ёмон нарсадан узоқлаштириш», деган.

Ибн Асир роҳимаҳуллоҳ «Ан-ниҳоя» китобида: «(Тасбеҳ) У Зотни поклаш ва муқаддас деб билиш», деган.

Аллома Азҳарий роҳимаҳуллоҳ «Таҳзиб аллуға» китобида тасбеҳнинг маъноси ҳақида бир неча имомлардан юқорида келтирилган маънодаги каби сўзни ривоят қилган: «Тасбеҳ маъносининг жамлангани У Зот табарока ва таолони Унга ўхшаш, шерик, (Унга қарши чиқа оладиган) рақиб, тенг кела оладиган (бирор нарса) бўлишидан узоқлаштиришдир».

Тасбеҳ улуғ ибодатдир. Аллоҳ таоло тасбеҳ айтувчиларни яхши кўради. Мусулмон банда Роббига тасбеҳ айтиб, У Зотга нолойиқ бўлган нуқсон, айблардан поклаши, мақтов айтиб улуғлаши даркор.

Яна қайтариб айтамиз, доимо ёдда тутиш керак бўлган сўз: Аллоҳ таолода ҳеч қандай айбу нуқсон бўлмаган, бўлмайди ҳам.

 

"Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР