Тавсия қиламиз

ЯХШИЛИК

Мақолалар access_time8-феврал 2020, 10:07

 Бир киши дўконга кириб, бананнинг нархини сўради: — Банан қанча…

"КИШ - КИШ"  (йиғлатувчи воқеа)

Мақолалар access_time28-ноябрь 2018, 13:27

Фазилатли аёл ушбу  воқеани сўзлаб берди: - Мазам бўлмаганлиги боис…

ОСМОНЛАРУ ЕРДАГИ НАРСАЛАР ҚАНДАЙ ТАСБЕҲ АЙТАДИЛАР?

Мақолалар access_time24-июль 2020, 17:53

ОСМОНЛАРУ ЕРДАГИ НАРСАЛАР ҚАНДАЙ ТАСБЕҲ АЙТАДИЛАР? “Тасбеҳ”…

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ

access_time15-май 2017, 12:53 visibility2300

– Ўзбекистон мусулмонларига раҳбарлик қилувчи диний ташкилот. 1943 йил 20 октябрда Тошкентда бўлиб ўтган Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари қурултойида таъсис этилган. Ҳазрати Имом мажмуаси таркибига киради. Дастлаб Шайх Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон ҳовлисида иш бошлаган. 1956 йилдан Бароқхон мадрасасида фаолият юритган. 1992 йилдан Мовароуннаҳр мусулмонлари идораси, деб юритилган. 1996 йилдан ҳозирги номи билан аталади. У давлатдан ажралган мустақил ташкилот сифатида фаолият юритади. Идора Ўзбекистондаги мусулмонлар ўртасида диний ишларни бошқариб туради, фатволар беради, масжидларга имом-хатиблар тайинлайди, диний ходимлар тайёрлайди. Моддий жиҳатдан мусулмонлардан масжидларга тушадиган хайр-эҳсон, ёрдамчи хўжаликлар ва бошқалар ҳисобига таъминланади. Идора раҳбар органи – Олий ҳайъат. Унинг раиси муфтий ҳисобланади. Идоранинг ҳуқуқшунослик, халқ­аро алоқалар, таълим ва кадрлар тайёрлаш, масжидлар ва фатво бўлимлари бор. Тошкентдаги Имом Бухорий номидаги ислом институтида (1971) ва 9 та ўрта махсус ислом билим юрти (шулардан 2 таси хотин-қизлар билим юрти)да кадрлар етиштирилади. Идора муассислигида «Ҳидоят» журнали ва «Ислом нури» газетаси нашр этилади. Идора тасарруфидаги «Мовароуннаҳр» нашриёти диний адабиётлар, диний тақвим ва бошқаларни чоп этади. Мусулмонлар идораси хорижий мамлакатлардаги кўпгина диний ташкилотлар билан алоқа қилади. Ҳар йили 5–7 минг кишининг умра ва ҳаж сафарларини уюштиришда фаол иштирок этади. Идора ўз фао­лиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Виж­дон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунга риоя қилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Дин соҳасидаги маънавий-маърифий, таълим ишларини ва фаолиятини янада такомиллаштиришда ижтимоий кўмак ва имтиёзлар бериш тўғрисида» 2003 йил 23 августдаги 364-сон қарорига асосан идора қошида махсус жамғарма ташкил этилди. У ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини асраш, халқимиз, айниқса, ёшларимизни диний ақидапарастлик ва экстремизм хатаридан ҳимоя қилиш, мамлакатимизда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш ҳамда дин соҳасидаги маънавий-маърифий ва таълим ишларини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

Халқаро Ислом конференцияси ташкилотининг Таълим, фан ва маданият бўйича муассасаси ISESCO (АЙСЕСКО) Тошкентни 2007 йилда Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилиши муносабати билан Ҳастимомда Ўзбекис­тон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан кенг кўламда бунёдкорлик ишлари олиб борилди, хусусан, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси учун янги, замонавий муҳташам бино қурилди. Унинг ҳар бир хонаси энг замонавий иш қуроллари ва компьютер техникаси билан жиҳозланди.

Идорага турли йилларда Эшон Бобохон Абдумажидхон ўғли (1943–57), Зиёвуддинхон Бобохонов (1957–82), Шамсуддинхон Бобохонов (1982–89), Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (1989–93), Мухторжон Абдуллаев (Бухорий) (1993–97), Абдурашидқори Баҳромов (1997–2006) раислик қилган. Ҳозирги раиси (2006 йилдан) Усмонхон Алимов.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР