Тавсия қиламиз

Улул азм пайғамбарлар

Мақолалар access_time16-май 2017, 17:04

Аллоҳ таоло пайғамбарларни бандаларни орасидан танлаб олади.  Пайғамбарликка…

ТАЪНА-ТАНҚИДЛАРНИ ҚАНДАЙ ҚАРШИЛАЙСИЗ?

Мақолалар access_time21-феврал 2019, 15:48

 Ризқ берувчи Холиқ яккаю ягона Аллоҳ таолони ақлсиз тентаклар сўкиб…

ҚЎШНИЛАРНИНГ ҚАДРИНИ ҒАНИМАТ БИЛАЙЛИК

Мақолалар access_time10-март 2017, 16:59

Сирдарё вилояти юртимиз вилоятлари ичида энг ёши ҳисобланади. Вилоятимиз…

КАРАМ ВА САХОВАТНИНГ МУКОФОТИ

access_time3-март, 16:40 visibility230

Абдуллоҳ ибни Жафар ўзларига қарашли ерларда айланиб юрар эдилар. Нарироқда эса қўшнининг  хурмо боғи бор эди. У ерда қора танли хизматкор одам меҳнат қиларди. Абдуллоҳ ибни Жафар розияллоҳу анҳу уни кузатиб турардилар. Шу пайт хизматкорга таоми берилди. Хизматкор юмушини қўйиб овқатланишга ўтирди. Ўша маҳал хурмозор деворининг олдига бир ит келди. Хизматкор ўзига берилган бир кунлик овқатни ҳеч иккиланмасдан ёнига келган итга берди. Шунда Абдуллоҳ ибни Жафар хизматкорнинг олдига бордиларда 

– Эй Ғулом! Ҳар куни сенга қанча овқат берилади – дедилар.  

– Мана шу кўрганингиз бир кунлик овқатим эди – деди хизматкор. 

Шунда Абдуллоҳ убни Жафар: 
– Нима учун бир кунлик овқатингни итга бериб юбординг – дедилар.  

– Бу ит узоқдан келади. Бу ерларнинг ити эмас. Оч юрибди. Очлигини кўриб, уни шу ҳолда қайтаришни лозим кўрмадим – деди хизматкор. 

– Энди ўзинг нима қиласан – деб сўрадилар Абдуллоҳ ибни Жафар розияллоҳу анҳу.  

– Бугунчалик оч қоламан – деб жавоб берди хизматкор.  

Шунда энг сахий деб ном қозонган саҳоба Абдуллоҳ ибни Жафар розияллоҳу анҳу: 
– Бу хизматкор саховат бобида мендан ҳам ўзиб кетибди. Албатта бу хизматкор мендан сахийдир – дедилар.  

Шундан кейин Абдуллоҳ ибни Жафар розияллоҳу анҳу девор билан ўралган бу хурмозорни сотиб олдилар. Хизматкорни хожасидан сотиб олиб озод қилдилар-да боғни унга ҳадя қилдилар.  

Ҳар қандай карам ва саховатнинг мукофоти айнан унинг ўзидир. Кичкинагина қилинган меҳрибонликни Аллоҳ таоло шундай мукофотлади. Бизнинг карам ва саховатимизнинг мукофоти Аллоҳ таолонинг карам ва саховати бўлади иншааллоҳ.

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ ТЕРМИЗИЙ

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР