Тавсия қиламиз

Одам савдоси ёҳуд ўз боласи устидаги савдо

Долзарб мавзу access_time15-март 2017, 20:47

Бир неча кун аввал интернет саҳифаларида тарқаган бир маълумот дилимизга…

Олимларнинг оналари фарзандларига қандай тарбия бериб, улғайтиришган?!

Мақолалар access_time23-июль 2018, 13:29

Муҳаммад Ротиб Набулсий айтадилар: Бир куни ёшлик чоғимда онам менга: "Ҳалол…

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу сафар халтасидаги барака

Расулуллоҳ мўъжизалари access_time3-март, 12:19

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу…

РЎЗА ҲАҚИДА ВАЪЗ (I)

access_time30-март, 16:02 visibility1194

Ривоятларда келишича, Одам алайҳиссалом Раббисига: «“Ё Раббим, қайси кун Сенга маҳбуброқ?” деб сўради. Аллоҳ таоло ваҳий қилиб: “Эй Одам, Менга жума куни маҳбуброқдир. Чунки Мен бу куни бандаларимнинг айбларини ўчираман”, деди. Одам алайҳиссалом: “Эй Аллоҳ, қайси сўз Сенга маҳбуброқ?” деди. Аллоҳ таоло: “Менга “Лаа илаҳа иллаллоҳ” калимаси маҳбуброқ. Чунки бу сўз билан Мен бандаларимга дўзахни ҳаром қиламан”, деди. Одам алайҳиссалом: “Эй Аллоҳ, қайси ой Сенга маҳбуброқ?” деди. Аллоҳ таоло: “Менга Рамазон ойи маҳбуброқдир. Чунки бу ойда Мен бу гуноҳкор бандаларимга мағфират назарим билан қарайман”, деди».

Билгинки, Рамазон – раҳмат ва мағфират ойи. Ҳақиқат аҳлининг айтишича, рўза туфайли гуноҳлар кечирилади, қалблар нурланади. Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга: «“Мен Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматига икки зулмат зарар қилмаслиги учун икки нур бердим”, деди. Мусо алайҳиссалом: “Икки нур нима?” деб сўради. Аллоҳ таоло: “Рамазон ва Қуръон нури”, деди. Мусо алайҳиссалом: “Икки зулмат-чи?” деди. Аллоҳ таоло: “Қабр ва қиёмат зулмати”, деди».

Абу Бакр Варроқ раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Бошқа ойларда бир яхшиликка ўн баробар ажр берилади. Рамазонда эса бир яхшиликка минг баробар савоб ато этилади. Унда тоат-ибодатлар қабул бўлади. Дуолар, айниқса, ифтор пайти қилинган илтижолар шаксиз қабул бўлади”.

Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга: “Менинг шундай банадаларим борки, уларни охирзамонда чиқараман. Уларга Рамазон ойини туҳфа қиламан. Уларга сендан ҳам яқин бўламан. Сен билан Менинг сўзим орасида етмиш минг парда бор. Агар Муҳаммад алайҳиссаломнинг уммати рўза тутса, ифтор пайти ўша пардаларни кўтараман. Мен уларни Ўзимга йўлиқиш билан мукофотлайман. Чунки рўза Мен билан бандаларим ўртасидаги сирдир. Мен рўзадорларни ҳадсиз-ҳисобсиз мукофотлайман. Уларга жамолимни кўрсатаман”, деди.

Рўзадор бирор ширинлик билан, афзали хурмо билан ифторлик қилади. Агар буларни топа олмаса, сув билан оғзини очади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уч дона хурмо билан ёки олов тегмаган нарса билан ифторлик қилар эдилар. Дастлабки луқмада “Эй мағфирати кенг Зот, мени мағфират қил. Аллоҳга шукрки, менга рўза тутишни насиб этди – рўза тутдим. Ризқ берди, ифторлик қилдим”, дер эдилар.

Рўзадорга имон эгалари ифторлик қилиб беради. Чунки ифторлик қилиб берган кишига ҳам рўзадорнинг ажричалик савоб берилади. Ифторликда кўп таомланиб, саҳарликни тарк этмаслик керак. Чунки саҳарликда барака бор. Ҳадиси шарифда:

عَنِ الْعِرْبَاضِ بْنِ سَارِيَةَ قَالَ : سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم-

يَدْعُو فِى شَهْرِ رَمَضَانَ إِلَى السَّحُورِ قَالَ :« هَلُمُّوا إِلَى الْغَدَاءِ الْمُبَارَكِ ».

яъни: «Ирбоз ибн Сария розияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон ойида саҳарлик пайти бундай дуо қилаётганларини эшитдим: “Муборак егуликка шошилинглар!”» (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

Мўмин киши бу муборак ойнинг қадрини билиши керак. Бу ойда ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ тоат-ибодат қилиш, Қуръони карим тиловатига жиддий эътибор қаратиш керак. Аллоҳ таолонинг раҳмати ва мағфиратидан умид қилиш зарур. Чунки бу ойнинг аввали раҳмат, ўртаси мағфират ва охири дўзахдан қутилишдир. Кимки бу ойда мағфират қилинмаса, зиёнкор бўлибди.

Хабарларда келишича, агар Рамазон ойи ҳилоли кўринса, Арш, Курси, фаришталар ва бошқа нарсалар: “Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматига Аллоҳ ҳузуридаги икромлар туфайли яхшиликлар бўлсин! Уларга қуёш, ой, қушлар, балиқлар, Ер юзидаги барча тирик жон кечаю кундуз истиғфор айтади. Илло, лаънати шайтонлар бундан мустасно”, дейдилар. Аллоҳ таоло фаришталарига: “Рамазон ойида тасбеҳ ва салавотларингизни Муҳаммад алайҳиссалом умматига атанглар”, дейди.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У Расулуллоҳ алайҳиссалом Рамазон ҳилоли кўриганда бундай деяётганларини эшитган:

عَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ ، أَنَّهُ سَمِعَ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم وَهُوَ يَقُولُ وَقَدْ أَهَلَّ رَمَضَانُ

 : لَوْ عَلِمَ الْعِبَادُ مَا فِي رَمَضَانَ لَتَمَنَّتْ أُمَّتِي أَنْ يَكُونَ رَمَضَانُ السَّنَةَ كُلَّهَا

яъни: “Агар бандалар Рамазонда нима борлигини билганларида, умматим йилнинг ҳар ойи Рамазон бўлишини орзу қилар эдилар” (Имом Абу Яъло ривояти).

“Зуҳратур риёз” китобида келтирилишича, рўзадорлар қабрларидан чиқарилганда, улар рўзалари ҳидидан билинар экан. Улар турли ноз-неъматлар билан безатилган дастурхон атрофига чорланиб, уларга: “Енглар, сизлар инсонлар тўқ пайти оч эдингиз, ичинглар, сизлар инсонлар сероб пайти ташна эдингиз”, дейилар экан. Улар инсонлар ҳисоб-китоб қилинаётган пайти еб-ичишар экан.

Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эътикоф ўтириш суннатдир.

"Мусулмон учун ўттиз ваъз" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР