Тавсия қиламиз

Рамазон хайр-саховат ойидир.

Мақолалар access_time1-июнь 2017, 23:31

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу ойда бошқа ойларга қараганда…

Улул азм пайғамбарларнинг бешинчилари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар.

Мақолалар access_time21-май 2017, 14:56

 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тарихларини, сийратларини…

Тавбанинг вожиблиги

Мақолалар access_time10-июль 2019, 10:05

  Тавба қилиш банда учун вожиблиги ҳақидаги далиллар жуда ҳам кўп.…

МАРКАЗДА ИМОМЛАР ҲАМ МАЛАКА ОШИРАДИ

access_time12-апрел, 12:01 visibility932

— Аллоҳ таолога беадад шукроналаримиз бўлсинки, сўнгги йилларда мамлакатимиз ҳар жиҳатдан тараққий этиб бормоқда. Барча соҳалар қатори муқаддас ислом дини ҳам равнақ топяпти, буюк аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини ўрганишга бўлган эътибор янада кучаймоқда.

Зотан, қадимдан ўзбек диёри, дейилганда, жаҳон афкор оммасининг хаёлига дунё тамаддунига беназир ҳисса қўшган буюк алломаларимиз, улуғ мутафаккирларимиз, хусусан, Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Алишер Навоий, Имом Бухорий, Имом Термизий, Абу Муин Насафий, Маҳмуд Замахшарий, Имом Мотуридий сингари буюк зотларнинг номлари келиши табиий.

Илм-фан тараққий этган бугунги даврда алломаларимиз қолдириб кетган бебаҳо асарларни тадқиқ этишга, ўрганишга талаб ҳар қачонгидан ҳам ортиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Шу боис, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази биносини қуриш ишлари жадал давом этмоқда.

2018 йили давлатимиз раҳбари Ҳазрати Имом мажмуаси ёнида тамал тошини қўйиб берган марказ бугун тобора чирой очиб, ҳудуд кўркига гўё узукка қўйилган кўздек ярашиб боряпти. Ўтган давр мобайнида Шавкат Мирзиёев бу жойга бир неча марта ташриф буюриб, қимматли фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Ўтган ҳафта давлатимиз раҳбари яна Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, бу ердаги қурилиш ишларини кўздан кечирди. Марказда юртимизда фаолият юритаётган барча имом-хатиблар, ноибларнинг тизимли тарзда малака оширишини йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади. Демак, бу марказ имом домлаларимиз учун ҳам маърифат масканига айланади.

Марказда диний билимлар билан бир қаторда, архитектура, физика, кимё, астрономия, минерология, тиббиёт, фармакология каби йўналишларда ҳам илмий изланишлар олиб бориш кўзда тутилган. Чунки аждодларимиз асарларининг салмоқли қисмини ушбу соҳалар ташкил этади.

Раҳматуллоҳ САЙФУДДИНОВ,
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР