Тавсия қиламиз

Янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига шарҳ

Мақолалар access_time6-июль 2021, 16:50

Эътиқодлар хилма-хил бўлган ва кўп миллатли жамиятда бағрикенглик, ҳамжиҳатлик…

ШАЪБОН ОЙИ РӮЗАСИ

Мақолалар access_time27-апрел 2017, 18:07

Азизлар, Шаъбон ойи рўзаси ҳақида қандай маълумотга эгасиз? 1) Оиша розияллоҳу…

Шукр қилиб яшаш

Мақолалар access_time10-май 2018, 19:12

Шукр қилиб яшаш (ҳаётий воқеа) Бир одам дуоси мустажоб улуғ бир зотнинг…

НАФСНИНГ ҚУРЪОНИ КАРИМДА ЗИКР ҚИЛИНИШИ

access_time16-апрел, 14:22 visibility633

Рамазон нафс тарбияси ойидир. "Нафс" лафзи Қуръони каримда 295 марта зикр қилинган. Баъзилар нафсни руҳ билан бир нарса, дейишди. Аммо руҳ ва нафс алоҳида нарсадир. Нафс ақл ва жонга бўлинади. Инсон ухлаганда ақли олинади, аммо руҳи бўлган нафси олинмайди. Жони олинганда эса руҳи бўлган нафси олинади.

Нафсни қон дегувчилар ҳам бор. Аммо руҳни қон ҳам дейишган. Яъни инсоннинг қони чиқиши билан унинг руҳи ҳам чиқиши учун шундай дейилган.  Нафс инсон қалбидан ўрин олган. У ерга шу қадар мустаҳкам ўрнашганки, жилoви вақтида қўлга олинмаса, кишини хароб қилади. Насфни тарбиялашдан мақсад қалбни саломат ҳолатга келтиришдир. Қалби саломат бўлган одамгина Қиёмат куни нажот топади.

Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ ва бошқа муфассирлар айтадиларки: «Нафс Қуръонда саккиз важҳ билан келади».

1. Ҳазрати Одам алайҳиссаломни Аллоҳ таоло Қуръони каримда нафс деб атайди. 

2. Она ҳам Қуръони каримда нафс маъносида келтирилади.

3. Жамоат ҳам нафс маъносида келади. 

4. Кишининг аҳллари ҳам нафс маъносида келган.

5. Дин аҳлларини ҳам Аллоҳ таоло нафс сўзи билан ифодалайди.

6. Инсон ҳам нафс маъносида келади. Шунингдек, нафснинг ўзи ҳам ўз маъносида келади.

Нафс ҳар доим ўзгариб туради. Унинг даражалари ҳам бор. Инсоний нафслар Қуръони каримда уч кўринишда келади. Булар:

1. Маломат қилгувчи нафс

2. Ёмонликка бошловчи нафс

3. Хотиржам нафс

Бундай нафсларнинг далиллари Қуръони каримда келтирилган. Хотиржам нафс ҳақида Аллоҳ таоло Ўз каломида:

 

يَا أَيَّتُهَا النَّفْسُ الْمُطْمَئِنَّةُ

"Эй хотиржам нафс!" (Фажр, 27);

ارْجِعِي إِلَىٰ رَبِّكِ رَاضِيَةً مَّرْضِيَّةً

"Роббингга сен Ундан, У сендан рози бўлган ҳолингда қайт!" (Фажр, 28);

فَادْخُلِي فِي عِبَادِي

"Бас, бандаларим ичига киргин!" (Фажр, 29);

وَادْخُلِي جَنَّتِي

"Ва жаннатимга киргин!" (Фажр, 30) каби оятлар билан мисол келтиради.

Маломат қилгувчи нафс ижобий нафслардан ҳисобланади. Киши бирор гуноҳ қилиб қўйса, нафси уни маломат қилади. Ёки яхшилик қилмаса, ўз эгасини маломат қилади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:

وَلَا أُقْسِمُ بِالنَّفْسِ اللَّوَّامَةِ

"Ва маломатчи нафс билан қасам" (Қиёмат, 2) дейди.

Аллоҳ таоло маломат қилгувчи нафс билан қасам ичяпти. Демак, бу улуғ нафсдир.

Инсон учун энг ёмони ёмонликка бошловчи нафсдир. Бу нафс инсон учун шайтондан ҳам хатарлидир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:

وَمَا أُبَرِّئُ نَفْسِي ۚ إِنَّ النَّفْسَ لَأَمَّارَةٌ بِالسُّوءِ إِلَّا مَا رَحِمَ رَبِّي ۚ إِنَّ رَبِّي غَفُورٌ رَّحِيمٌ

«Ва ўз нафсимни оқламайман. Албатта, нафс, агар Роббим раҳм қилмаса, ёмонликка кўп ундовчидир. Албатта, Роббим мағфиратли ва билгувчидир», деди (Юсуф, 53).

Агар Аллоҳ таоло бандасига раҳм қилмаса, унинг нафсини ёмонликка бошловчи қилиб қўяди. Банда эса нафсининг қули бўлиб, ёмонлик учун хизматкорга айланади.

فَاتَّقُوا اللَّهَ مَا اسْتَطَعْتُمْ وَاسْمَعُوا وَأَطِيعُوا وَأَنفِقُوا خَيْرًا لِّأَنفُسِكُمْ ۗ وَمَن يُوقَ شُحَّ نَفْسِهِ فَأُولَـٰئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ

"Аллоҳга қўлингиздан келганича тақво қилинг ва (амрини) тингланг ва итоат қилинг ва инфоқ қилинг – ўзингизга яхши бўлади. Ва кимки нафсининг қизғанчиқлигидан сақланса, ана ўшалар нажот топувчилардир" (Тағобун, 16).

Буларнинг барчаси Қуръони каримда нафснинг 295 ўринда келганининг айрим далилларидир. Қуръони карим ана шундай буюк китобдир.

 

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ ТEРМИЗИЙ

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби

 

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР