
СУЯНИЛАДИГАН ЯГОНА ЗОТ
Сабр қилгувчи бандалар билсинларки, дуолари ижобатининг кечикиши фақатгина уларга бериладиган ажр ва мукофотлари зиёда бўлиши учундир.
Ҳар сафар қаддимиз букилганида, синганимизда бизни кучли қиладиган ягона нарса бу ҳар бир иш Аллоҳу таолонинг қўлида эканлигига, ҳеч бир нарса У Зотдан беизн бўлмаслигига тўлиқ ишонмоғимиздир. Ҳаёт эса тақдир қилинганидек давом этур. Суяниладиган яккаю ягона зот Аллоҳу таолодир !
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ ТЕРМИЗИЙ,
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби