Тавсия қиламиз

ЕМОҚ ВА ИЧМОҚ ҲАҚИДА

Мақолалар access_time21-апрел 2017, 18:21

Ҳалок бўлмаслик учун таом тановул қилиш фарздир.  Шунингдек, ичимлик…

360та бўғим!!!

Мақолалар access_time22-ноябрь 2018, 11:38

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Одам болаларидан барча киши…

Умр – охири, амаллар эса хотимаси билан ўлчанади

Мақолалар access_time12-феврал, 17:30

Aллома Ибн Қайюм Жавзий айтадилар: “Умр охири билан ўлчанади, амаллар…

НАФС ЖИЛОВИ ҚЎЛИМИЗДА!

access_time24-апрел, 23:21 visibility540

Нафсни жиловлаш учун уламолар у айтганига тескари иш қилишни тавсия қилишади. Яъни нафс нимани хоҳласа унга муҳайё қилиб бериб, у бошлаган йўлдан юрмаслик лозимлигини таъкидлашади.

Руҳий тарбия машойихлари нафсни жиловламоқ учун киши жуда оч қолганда овқатланмоқ, ухламаса қувват қолмайдиган даражага етганида ухламоқ, зарурат бўлгандагина сўзламоқ кераклигини айтадилар.

Нафс одатда уйқуни, тўйиб овқатланишни, ва бемаъни гап-сўзларни хуш кўради. Қайси йўл билан бўлса ҳам, ўзининг ғолиб келишини ва яхши ном билан аташларини хоҳлайди. Инсон нафс буюрганига тескари амал қилиш билангина ундан устунликка эриша олади.

Бир куни Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу бир парча гўшт кўтариб югуриб кетардилар. Шу пайт Жобир ибн Абдуллоҳнинг қаршисидан Ҳазрати Умар чиқиб қолдилар. Ва:

- Бу нима эй Жобир – дедилар.

Шунда Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу:

- Иштаҳам хоҳлаб турганди, гўшт сотиб олдим – дедилар.

Ҳазрати Умар эса:

- Ҳар бир иштаҳанг хоҳлаган нарсани сотиб олаверасанми эй Жобир?! Мана бу оятдан қўрқмадингми?

وَيَوْمَ يُعْرَضُ الَّذِينَ كَفَرُوا عَلَى النَّارِ أَذْهَبْتُمْ طَيِّبَاتِكُمْ فِي حَيَاتِكُمُ الدُّنْيَا وَاسْتَمْتَعْتُم بِهَا فَالْيَوْمَ تُجْزَوْنَ عَذَابَ الْهُونِ بِمَا كُنتُمْ تَسْتَكْبِرُونَ فِي الْأَرْضِ بِغَيْرِ الْحَقِّ وَبِمَا كُنتُمْ تَفْسُقُونَ

Куфр келтирганлар дўзахга кўндаланг қилинган кунда (уларга): «Ҳаёти дунёдаёқ ҳузур ҳаловатингизни кетказиб, мазасини татиб бўлгансиз. Бугунги кунда ер юзида ноҳақ кибру ҳаво ва фисқу фасод қилганингиз учун хорлик азоби ила жазоланасиз», дейилур (Аҳкоф - 20) дея мазкур оятни зикр қилдилар.

Нафсни поклаш банда учун энг муҳим амаллардандир.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

وَالشَّمْسِ وَضُحَاهَا

Қуёш билан ва унинг зиёси билан қасам.

وَالْقَمَرِ إِذَا تَلَاهَا

Унинг ортидан келадиган Ой билан қасам.

وَالنَّهَارِ إِذَا جَلَّاهَا

Ва у(қуёш)ни равшан кўрсатган наҳор билан қасам.

وَاللَّيْلِ إِذَا يَغْشَاهَا

Ва у(қуёш)ни қоплаган тун билан қасам.

وَالسَّمَاءِ وَمَا بَنَاهَا

Ва осмон билан ва унинг бино қилиниши билан қасам.

وَالْأَرْضِ وَمَا طَحَاهَا

Ва ер билан ва унинг тўшалиши билан қасам.

وَنَفْسٍ وَمَا سَوَّاهَا

Ва нафс билан ва унинг бекам-кўст қилиб яратилиши билан қасам.

فَأَلْهَمَهَا فُجُورَهَا وَتَقْوَاهَا

Бас, у(нафс)га фужурини ва тақвосини билдирди.

قَدْ أَفْلَحَ مَن زَكَّاهَا

Батаҳқиқ, ким у(нафс)ни покласа, ютуққа эришади.

وَقَدْ خَابَ مَن دَسَّاهَا

Ва батаҳқиқ, ким у(нафс)ни кирласа, ноумид бўлади. (Шамс сураси, 1-10 оятлар).

Эътибор бериладиган бўлса, Аллоҳ таоло суранинг бошидан еттита нарса билан қасам ичмоқда. Аслида битта қасамнинг даражаси жуда улуғдир. Бу қасамлар нима учун бўляпти? Чунки бу қасамларни Аллоҳ таоло беряпти. Аллоҳ таоло нимаики нарса билан қасам ичган бўлса, у нарса бандалар учун улуғ бўлади. Аллоҳ таоло бу суранинг бошида қуёш ва унинг зиёси, ой, кун ва тун, осмон ва унинг бино қилиниши, ер ва унинг тўшалиши ва сўнггида эса нафс билан қасам ичди. Бу қасамларнинг ҳаммаси нафс учундир. Одатда бошқа сураларда Аллоҳ таоло битта нарса билан қасам ичиб, мавзуга ўтган ҳолларни кўрамиз. Аммо мазкур сурада Аллоҳ таоло еттита нарса билан қасам ичди. Шундан билиш мумкинки, нафсни поклаш банда бажарадиган энг улуғ амаллардан биридир.

Нафсини поклаган инсоннинг қалби покланади. Уни дунёнинг ортиқча матоҳларига бўлган эҳтиёжи камаяди. Қалбнинг занглари кетади. Нафс энди бандани яхшиликка элтиш учун хизмат қилади. Ўз нафсини поклаган ҳар бир банда жаннат билан сийланади. Аммо бу нафсини жиловламай унга қул бўлган, бутун умрини мол-дунё тўплаш билан ўтказиб, хайр-эҳсондан йироқ бўлиб, гуноҳ ва маъсиятда умргузаронлик қилган бандага афсуслар бўлсин. Ҳеч бир бандани нафси хуруж қилиб, уни ҳақдан оздириб, йўлдан адаштирмаслигини Аллоҳ таолодан   сўраймиз.

 

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ ТЕРМИЗИЙ

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР