
Тош ва дарахтларнинг Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га салом бериши
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Албатта мен, пайғамбар қилиб юборилишимдан илгари менга салом берган тошни биламан. Ҳозир ҳам уни танийман”, дедилар.
Саҳиҳ ҳадис. Муслим, Термизий , Доримий ва Аҳмад ривояти.
Али (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади:
“Мен Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан бирга Макканинг бир чеккасига чиқдим. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қайси бир дарахт ёки тоғнинг ёнидан ўтмасинлар, улар: “Ассаламу алайка, ё Расулаллоҳ”, деб салом беришарди».
Саҳиҳ ҳадис. Термизий ривояти (3626).