Тавсия қиламиз

ТАВБА НАМОЗИ

Мақолалар access_time10-апрел 2017, 20:07

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  "Мен қачон Расулуллоҳ…

МЕН СИЗДАН КЎРГАН ФОЙДА СИЗ МЕНДАН КЎРГАН ФОЙДАДАН КЎПРОҚДИР

Мақолалар access_time20-ноябрь 2017, 14:44

Илму маърифат инсонни қанчалик юксакликка кўтарса, дину диёнат, чин эътиқод…

РАМАЗОНДА ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ ВА КАРАМЛИ БЎЛИШ

Мақолалар access_time19-июнь 2017, 19:40

 Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:  "Набий…

Қизил қушча ўз ҳаққини олгач, қайтиб келмади

access_time5-май, 15:13 visibility145

Саҳобалардан баъзилари бир қушнинг иккита полапонини олдилар ва қуш полапонларини излаб келди.
Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
«Сафарда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га ҳамроҳ эдик. Бир дарахт олдидан ўтаётиб унда қизил қушчанинг икки полапонини кўриб қолдик ва қўлимизга олдик. Қушча Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) олдиларига келиб қанотларини қоқа бошлади. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким бунга озор берди?” дедилар.
– Бизлар, – дедик.
– Уларни жойига қўйинглар, – дедилар. Биз жойига қўйдик ва у бошқа қайтиб келмади».
Ҳасан ҳадис. Абу Довуд (2675) ва Байҳақий (6/32–33) ривояти.
 

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР