Тавсия қиламиз

ИЁС ИБН САЛАМА ҚИССАСИ

Мақолалар access_time14-сентябр 2017, 13:39

Табарий Иёс ибн Саламадан у отасидан ривоят қилади:  "Умар ибн…

АЪРОФ:

Мақолалар access_time29-июль 2020, 19:54

Қуръон оятларидан маълум бўлишича, аъроф жаннат ва дўзах орасидаги жойдир.…

Ҳадис илми мактабига ҳужжатлар қабул қилиш давом этмоқда

Янгиликлар access_time2-июль 2019, 14:07

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги ПФ- 5416-сон…

Туя Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га сажда қилди

access_time8-май, 15:01 visibility172

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
«Ансорларнинг суғоришда ишлатадиган туялари бўларди. Ўша туя уларга бўйсунмай, ҳеч кимни миндирмай қўйди.

Ансорлар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига келиб: “Бизларни суғоришда ишлатадиган туямиз бор эди. У бизга бўйсунмай, юк орттирмай қўйди. Энди хурмо ва экинларимиз чанқаб қолди”, дейишди.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобаларга қараб: “Туринглар, мен билан юринглар”, дедилар. Барчалари боққа боришди. Боғнинг бир четида ўша туя ўтлаб юрарди. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) у томонга юрдилар.

Ансорлар: “Эй Аллоҳнинг расули! Эҳтиёт бўлинг! У итдек қутурган, яна ташланиб қолмасин”, дейишди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мендан хавотир олманг, у зарарсиз”, дедилар.

Туя Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни кўриб, у киши томон кела бошлади. Олдиларига етиб келгач, сажда қилган ҳолида йиқилди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унинг пешонасидан ушладилар. Туя, илгари ҳеч кўрилмаган ҳолат, итоаткор бўлиб қолди ва ишлашга киришиб кетди.

Саҳобалар: “Эй Аллоҳнинг расули! Бу ақлсиз ҳайвон сизга сажда қилди, ваҳоланки, бизлар ундан кўра сажда қилишга ҳақлироқмиз”, дейишди.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Агар инсонга сажда қилиш мумкин бўлганида, ҳақ­ҳуқуқи катта бўлгани учун, аёлларни ўз эрларига сажда қилишга буюрган бўлардим. Жоним измида бўлган Зотга қасам, агар бу туянинг оёғидан боши устигача чақа­яра босиб, йиринглаб кетса, ҳатто уни еб битирса ҳам, туя ишлашдан тўхтамайди”, дедилар».
Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад ривояти (3/159).

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР