Тавсия қиламиз

ИЛОҲИЙ ҲИКМАТ... ЁХУД МЕН  ЖАВОБ ТОПОЛМАГАН САВОЛ

Мақолалар access_time30-июнь, 22:47

(Баҳодир акамнинг ҳовлисида содир бўлган ҳаётий воқеа) Баҳорнинг биринчи…

БИЛАСИЗМИ:Мия - инсоннинг энг мураккаб...

Биласизми access_time1-июль, 12:06

  Мия - инсоннинг энг мураккаб ва энг кам ўрганилган тана аъзоси. Биз…

Ўлимдан қочиб қутулиб бўлмайди 

Мақолалар access_time10-сентябр, 17:25

Ҳазрати Сулаймоннинг саройига бомдод ва пешин намози ўртасидаги вақтда бир…

Улул азм пайғамбарлар

access_time16-май, 17:04 visibility229

Аллоҳ таоло пайғамбарларни бандаларни орасидан танлаб олади.  Пайғамбарликка саъй-ҳаракат ёки тарбия орқали эришилмайди. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
«Аллоҳ фаришталардан ва одамлардан расуллар танлаб олур. Албатта, Аллоҳ эшитувчидир, кўриб турувчидир» (Ҳаж сураси, 75-оят).
Пайғамбарлар инсонларга юборилган. Шунинг учун улар инсонлар орасидан танлаб олинган. Агар одамзот эмас, бошқа хилқат бўлганида, ўша хилқатнинг ўзидан танланган бўлар эди. Инсониятда тоат-ибодатдан бош тортиш учун узрга имкон қолдирмаслик мақсадида Аллоҳ таоло пайғамбарларни инсонларнинг ўзидан танлаб олди, Ўзи тарбия қилди ва ушбу буюк вазифа билан юборди. Бунинг энг биринчи сабаби – бандалар пайғамбарлардан ўрнак олишларидир. «Сизларга Расулуллоҳ гўзал ўрнак бордир» деган оятнинг бир қисми ушбу сўзимизга далил бўлади. 
Инсониятга юборилган илк пайғамбар башариятнинг бобокалони Одам Ато бўлсалар, охирги пайғамбар – ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бўладилар. У зотдан кейин бошқа дин, бошқа китоб, бошқа пайғамбар келмайди. Одам Атодан Муҳаммад алайҳиссаломгача келган барча пайғамбарлар, ҳар бир расул, ҳар бир набий Аллоҳ таолонинг элчиси бўлган, бинобарин, уларнинг барчаси инсониятга Аллоҳнинг динини етказган, Аллоҳнинг шариатини ўргатган. Бирининг умри якун топса, кейингиси пайғамбар бўлган, бирининг дини йўқолиб кетса, кейингиси юборилган, уларнинг барчаси икки дунё саодатига эриштирувчи илоҳий кўрсатмаларни олиб келиб, уларга риоя қилишда шахсий намуна кўрсатган. Шунинг учун Ислом динида барча пайғамбарларга иймон келтирилади, уларни тенг кўрилади, бирортаси ажратилмайди. Аммо Аллоҳ таолонинг Ўзи уларнинг орасидан баъзиларига фазлу марҳамат кўрсатиб, турли оғир синовлар юбориб, уларнинг қадрини оширган, даражотларини кўтарган. Бу зотлар улул азм пайғамбарлар деб юритилади. 
Булар мисли кўрилмаган матонат намойиш қилган, иймон-эътиқоди метиндек мустаҳкам бўлган, Аллоҳ таолонинг амрини ҳар қандай нарсадан улуғ билиб, уни олий қилган буюк зотлардир. Улул азм пайғамбарлар – ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом, ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом, ҳазрати Мусо алайҳиссалом, ҳазрати Ийсо алайҳиссалом ҳамда ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдир. 
Аллоҳ таоло Ўзининг улул азм пайғамбарларини Қуръони Каримда мадҳ қилиб, уларни охир замон пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга ўрнак қилиб кўрсатиб, шундай деган:
«Улул азм расуллар сабр қилганидек сабр қил» (Аҳқоф сураси, 35-оят).
Ушбу оятда зикр қилинган улул азм пайғамбарлар Шуро сурасида  номма-ном санаб ўтилган. 
 
Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР