Тавсия қиламиз

Қуръони Каримда исмлари зикр қилинган пайғамбарлар

Мақолалар access_time25-сентябр 2021, 13:43

#Расулуллоҳ_ва_аҳли_байт РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ Жами набий…

МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ИМТИЁЗЛАРИ

Мақолалар access_time21-ноябрь 2018, 18:58

 Биринчи. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло у зотни араблар ичидан танлаб олди.…

Ижтимоий ҳимояга муҳтожларга ғамхўрлик

Мақолалар access_time28-феврал 2019, 13:44

     Ижтимоий ҳимояга муҳтожларга ғамхўрлик бу янги…

АЁЛ ИЛМЛИ БЎЛИШИ ШАРТ!

access_time1-июнь, 11:42 visibility857

Буган оилавий ажримлар кўпайиб бораётгани ҳақида мулоҳазалар қулоққа тез-тез чалиняпти. Бизнинг мамлакатимиз оилавий ажримларга иложи борича қарши туради. Неки имкон бўлса ишга солиб, оилаларни асраб қолишга, ажримларнинг олдини олишга ҳаракат қилинади. Фақатгина жуда жиддий ҳолларда, узр ўтмайдиган ҳолга келиб қолганда ёки хиёнат каби сабаблар келтирилгандагина дин ҳам, давлат ҳам, ҳатто жамият ҳам ажримни ўринли деб билади. Бундай ажримларнинг асосий сабабларидан бири эса аёлнинг илмсизлигидир. Ҳар бир эркак ўз аёлининг илм савиясини оширишга ва бунинг учун унга шароит яратиб беришга масъулдир. Эр илм савиясини оширувчи турли машғулотларга боради, ўз иши бўйича одамлар билан фикр алмашади, замон билан ҳамнафас яшайди, фарзандлрини ҳам турли ўқув-курсларига жўнатади. Аммо аёл яна четда қолиб кетади. Уй ва рўзғор юмушлари билан машғул бўлган аёл илм олишдан узилиб қолади. Аслида аёлнинг илмли бўлиши умматнинг илмли ва салоҳиятли бўлишига сабабдир. Аксарият одамлар қизларини турли уй-рўзғор юмушларини ўрганувчи ёки таомлар пиширишни ўргатиш курсларида ўқитади. Бу ҳол яхши, албатта, аммо уларнинг илм савиясини, дунёқарашларини ўстиришга ҳам алоҳида эътибор қаратиш керак. Эркаклар уйлангандан кейин бу масалага алоҳида эътибор бериши керак. Кўплаб ажримларнинг сабаби аёл билан эркакнинг илм савияси тубдан фарқ қилиши ва ораларидаги мулоқотнинг кескин йўқолиб қолишидир. Бу билан оиладаги муҳит бузилади. Эркак билан аёлнинг илм даражаси тенг бўлиши уларнинг ҳар бир масалада бемалол суҳбат қуришларига ва турли мавзуларда фикр юритишларига кенг шароит яратиб беради. Илм кишига фаросат аталмиш буюк неъматнинг шаклланишида ёрдам беради. Фаросатли аёл, умуман, фаросатли киши ҳаммага ёқади. Аёлнинг дунёқараши пастлиги, эркакнинг у билан етарлича гаплаша олмаслиги туфайли у аёлидан зерикишни бошлайди. Бу эса бора-бора ажримга олиб келади. Шунинг учун ҳам тенглик асосига қурилган ҳар қандай оила ва бу тенгликни ушлаб қола билган оилалар ҳаёти ажримдан йироқдадир. Шунинг учун ҳам аёл кишини ўқитиш ва илмли қилиш оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминловчи омиллардан биридир. 

Бола илк таълим ва тарбияни оилада олади. Аёл илмли бўлса, бола онасининг атрофида ўйнаб юриб ҳам илмли  бўлиб қолади. Она овқатни пишириб ёки уйларни тартибга солиб турган ҳолатда ҳам унга илм бераверади. Бугунги кунга келиб одамлар анча бу нарсанинг фарқига бориб қолишди. Аввал пул нафсларни қондириш учун топилган бўлса, ҳозирда кўпчилик оилалар фарзандларини илмли бўлиши учун пулларини аямаяпти. Ҳатто чет мамлакатларга болаларни илм олиш олиш учун юборишяпти. Бу эса жуда қувонарли ҳолат. Бу илмларнинг юксак даражага бориб етишини хоҳлаган оталар бир нарсани билишсинки, аввало, уйдаги болага беминнат таълим берувчи онани илмли қилиш лозим. Ҳатто Ойша розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб, аёллар эркаклардан илм борасида ортда қолиб кетяпти, деб арз қилганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларнинг илм олишига шароит яратиб берганлар. Бу эса уммат ўрнак оладиган гўзал ишлардан биридир. Замон ривожланиб, тез суръатда ўзгаришлар бўлаётган пайтда у билан ҳамнафас яшаш ҳар биримизнинг ўз қўлимизда. Барча ишларни Аллоҳ таолонинг буйруқлари асосида олиб бориш эса ҳар бир ишни муваффақиятли бўлишининг асосий омилларидан биридир.

Чунки юқорида таъкидлаб ўтканимиздек, аёлнинг илмли бўлиши умматнинг илмли ва салоҳиятли, соғлом, ҳар томонлама етук тарзда ривожланишига, жамиятда илмли инсонларнинг сони ортишига ва албатта мамлакат равнақига ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Бу орқали кўпайиб бораётган оилавий ажримларнинг сони кескин камаяди.

 

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ ТEРМИЗИЙ,

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби

 

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР