Тавсия қиламиз

ҒАФЛАТ

Мақолалар access_time23-июнь 2018, 18:17

   Кўзлари  очиқ,  аммо  кўнгли  уйқуда  бўлган…

Туш уч хилдир:

Мақолалар access_time25-май 2019, 01:06

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:   “Набий алайҳиссалом…

НИЯТ МАСАЛАСИ

Мақолалар access_time25-июль 2017, 10:15

 Энди ниятга оид матнлари ўрганамиз.  Ушбу матнларда ҳамма билиши…

ҚУРЪОНГА МУҲАББАТНИНГ МУКОФОТИ

access_time2-июнь, 14:35 visibility66

Шайх Абу Абдураҳмон ибн Уқайл Зоҳидий  бир араб журналида мақола ёзадилар. Саудия Арабистонинг бешинчи қироли Фаҳд ибн Абдулазиз бўларди. Фаҳд ибн Абдулазиз 80-йилларда икки ҳарамни кенгайтирган Сауд подшоҳларидан, энг баракали яшаганлардан бири эди. Муcҳафи Усмонни босиб чиқарадиган Мадинаю Мунавварадаги фабрикани кенгайтириш ишлари ҳам шу кишининг даврида бўлган. Қирол Фаҳднинг муcҳафи шарифни жамлаш бўйича алоқа ишлари бошқарувчиси Шайх Маҳфуз Шинқитий бўлиб, асли Мавританиялик эдилар. Шайх Маҳфуз Шинқитий "Шайх ул-Қурро" Шайх Омир Саййид Усмон ҳақида ҳикоя қилади. Шайх Омир, бир умр Қуръондан дарс берган олим эдилар. Умрларининг сўнгги етти йилида овозларини йўқотиб қўядилар. Лекин шунда ҳам имо-ишора билан шогирдларга дарс берадилар. Овоз умуман ёқолади, лекин дарс тўхтамайди. Шу қадар уста ва моҳир эдиларки, имо-ишора билан тажвиддан, Қуръонни тўғри ўқишдан дарс берар эдилар.

  Бемор бўлиб ётиб қолдилар. Бироз фурсат даволандилар. Шундан сўнг Аллоҳ таоло у кишига шифо берди, ёқимли овозлари ўз ўрнига қайтди. Ва касалхонада ётган ҳолларида Қуръонни «Фотиха» сурасидан бошлаб, бир ўқишда, «Нас» сурасигача ўқиб тугатдилар. «Нас» сурасини ўқиб бўлгандан кейин жим бўлиб қолдилар. Ёнларида турган фарзандлари, шогирдлари масъуллар яқин бориб қарасак, Шайхнинг муборак жонлари чиқиб кетган экан дейдилар. Қуръонни хатм қилиб бўлиб, «Нас» сурасининг охирги калимасини айтишлари билан муборак жонлари жасадларини тарк қилган эди. Қандай яшади шундай вафот қилди. Қуръон билан яшади, Қуръон билан вафот қилди, деб ҳикоя қиладилар Шайх Шинқитий. Аллоҳ таоло ҳаммамизни шундай гўзал хотима билан сийласин.

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ ТЕРМИЗИЙ,

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР