Тавсия қиламиз

ҲАҚИҚИЙ САБР

Мақолалар access_time18-июль, 14:07

 Ҳазрати Анас ҳикоя қилади:  "Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи…

ШУКР ВА ФИКР

Мақолалар access_time11-май, 20:17

  Банданинг боши - Аллоҳнинг тоши, дейдилар. Бошингга кўргулик…

Муҳаммад Али Собунийнинг ҳаёти ва илмий мероси

Мақолалар access_time15-май, 16:06

Жамил ибн Мустафо ўғли Муҳаммад Али Сабуний 1930 йил илм ва уламолар юрти…

БИЗ ЁШЛАР АҚИДАПАРАСТ ОҚИМЛАРГА ҚАРШИМИЗ

access_time16-май, 17:10 visibility406

Дин кишиларни ҳамиша яхшиликка, эзгу ишларга чорлаган. Жумладан, ота боболаримизнинг муқаддас эътиқоди болган ислом дини ҳам юксак инсоний фазилатларнинг шаклланишига хизмат қилган. У туфайли халқимиз минг йиллар мобайнида бой маънавияти ва мероси, ўзлигини сақлаб келди. Шу нуқтаи назардан қараганда, одамларнинг эътиқоди ва диний ҳиссиётларидан фойдаланиб, экстремистлар ва террорчилар томонидан ислом байроғи остида содир этилаётган жиноятлар уларнинг асл қиёфасини намоён этмоқда дейиш мумкин. Айни пайтда, бундай жараёнлар кишиларни доимий огоҳ бўлишга, ҳақиқий диний қадрятларни уларнинг сохта ва ғаразли талқинларидан фарқлашга ёрдам берадиган билимларни эгаллашга ундайди.

Бугунги   кунда диний экстремизм ва терроризмга қарши  кураш жаҳон  ҳамжамияти учун энг долзарб масалага айланди. Шу жумладан, бизнинг юртимизда ҳам бегуноҳ кишиларнинг қони тўкилиши, обод жойлар вайрон бўлиши, аҳоли ўртасида ваҳима, парокандалик келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида бу каби ишларни амалга оширмоқчи бўлганларга қарши қатъий кураш олиб борилмоқда. Бу курашнинг моҳияти жумладан, биринчи Президентимиз  Ислом Абдуғаневич Каримов томонидан асослаб берилган “Ғояга қарши фақат ғоя, фикрга қарши фақат фикр, жаҳолатга қарши фақат маърифат билан баҳсга киришиш, олишиш мумкин”, - деган ғояда ҳам ўз ифодасини топган.

Ислом дини  келгач, жаҳолат ўрнини маърифат эгаллади. У аёл – қизлар шаънини кўкларга кўтарди, уч қиз тарбиялаб, уларни турмушга берган ота-она жаннатий бўлиши, жаннат оналар оёги остида эканини баралла айтди. Кишилар маърифатли бўла бошладилар.

         Афсуски, бугунги кунда ҳам жаҳолат турли кўринишларда ўзлигини намоён қилмоқда. Шулардан бири, диний билимсизликдир. Диний саводхонлиги пастроқ бўлган кишилар ўзларини ислом динининг жонкуярлари қилиб  кўрсатувчи, аслида эса, ҳокимятни мақсад қилиб қўйган турли оқим вакилларининг қуруқ ваъдаларига алданиб қолмоқдалар, ҳатто, ўзларини қурбон қилишгача етиб бормоқдалар. Бундай мудҳиш оқибатларни келтириб чиқарувчи билимсизликнинг олдини олишга давлатимиз катта эътибор қаратаётганини таъкидлаш зарур.

Ҳақиқий диний билим оламан деганларга кенг имкониятлар яртилган. Мадрасалар, Тошкент ислом институти ва Тошкент ислом университети каби ўқув юртлари фаолият кўрсатаётгани ҳам жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш борасида аниқ амалий ишлар қилинганининг ёрқин ифодасидир.

Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаневич Каримов: “Халқларимизнинг табиатига мутлақо ёт бўлган сиёсий, диний экстремизм, ақидапарастлик ва бошқа ёвуз оқимларнинг минтақамизга кириб келиши ва тарқалиши тинчлик ва осойишталикка, фарзандларимизнинг келажагига катта хавф туғдиришни одамлар онгига чуқур сингдириб бориш керак. Халқларимиз тафаккурида юксак ахлоқий маънавий қадирятларни қарор топтириш ва мустаҳкамлаш орқали уларни ёвуз кучларга қарши курашга сафарбар этиш зарур”, деганлар.

Биз ёшлар бундай ақидапараст оқимларга доимо қарши туришимиз зарур, бунинг учун мукаммал билим олишимиз ва миллий қадириятларимизни ва миллий урф одатларимизни ва буюк аждодларимиз  тарихини яхши билишлишимиз зарур.

 

Тошкент ислом институти  4 курс талабаси Салоҳиддинов Исоқали

@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР