Тавсия қиламиз

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори қабул қилинди

Янгиликлар access_time15-декабр 2017, 18:59

“Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”…

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло собиқ шўро даврида ҳам Ўзининг динини сақлади. 

Мақолалар access_time30-январ 2018, 18:04

  Энг ашаддий даҳрийлик зуғуми даврида ҳам хонадонларда диний таълимлар…

ФИДЯГА ОИД САВОЛ – ЖАВОБЛАР

Мақолалар access_time8-май 2021, 14:15

Савол: ҳаж ибодатида «ҳажжи бадал», яъни бошқанинг ўрнига ҳаж…

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дуолари шарофати билан Саъднинг дуоси ижобат бўлиши

access_time17-июнь, 17:32 visibility109

Саъд ибн Абу Ваққос (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади:
Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ё Аллоҳ! Агар Саъд сенга дуо қилса, дуосини ижобат қилгин!” дедилар ва Саъд қачон дуо қилса, дуоси ижобат бўларди.
Бу хусусда Жобир ибн Самура (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади:
  «Куфа аҳли Саъд ибн Абу Ваққос (розияллоҳу анҳу) устидан Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу)га шикоят қилдилар. Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) уни бўшатиб, ўрнига Амморни бошлиқ қилиб қўйди. Уларнинг Саъд устидан қилган шикоятларидан бири, намозни яхшилаб ўқимаслиги эди. Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) уни чақиртириб: “Эй Абу Исҳоқ! Анавилар сени яхшилаб намоз ўқиб бермайди, демоқдалар, сен нима дейсан?” деб сўради.
– Аллоҳга қасам, мен уларга Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўқиганлари сингари хуфтон намозининг олдинги икки ракатини узоқроқ ва қолган икки ракатини енгилроқ ўқиб бераман, – деди.
– Бу уларнинг сен ҳақингда ўйлаганлари, эй Абу Исҳоқ! – деди ва унга қўшиб бир қанча одамларни буни аниқлаб келиш учун Куфага юборди. Қайси масжидга кириб сўрашмасан у ҳақида фақат мақтов сўзларни эшитишди. Бани Авс қабиласига келганида куняси Абу Саъда бўлган Усома ибн Қатода номли киши туриб: “Биздан сўрайдиган бўлсанглар, Саъд, кечки намозларни енгил ўқимайди, тақсимотни ҳам тўғри қилмайди ва ҳукм чиқаришда ҳам адолатли йўл тутмайди”, деди.
  Саъд: “Аллоҳга қасам, уч нарсани дуо қилиб сўрайман:
“Аллоҳим! Агар бу банданг ёлғончи бўлса, риёкорлик ва хўжакўрсинга ўрнидан туриб гапирган бўлса, уни умрини узун, фақирлигини зиёда ва фитналарга рўбарў қил”, деб дуо этди».
  Бу ҳадиснинг ровийси Жобир ибн Самура (розияллоҳу анҳу)дан Абдулмалик ибн Умайр ривоят қилиб дейди:
«Мен уни қариликдан икки қоши кўзи устига тушиб кетганини ва ёш қизчаларнинг йўлини тўсиб чиққанини ҳамда қизчалар уни қўллари билан кўрсатганларини кўрганман».
  Шундан сўнг ундан бу ҳақда сўралса, у: “Мен фитнага учраган қари чолман. Менга Саъднинг дуоси теккан”, дерди.
Саҳиҳ ҳадис. Бухорий ва Муслим ривояти.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР