Тавсия қиламиз

Ғазаб қўзиган пайтда.....

Мақолалар access_time19-август 2019, 10:44

Ғазабни илм воситасида даволаш олти йўл билан амалга оширилади: 1. Ғазабни…

ЎЛИМ КЕЛГАНДА

Мақолалар access_time13-феврал 2019, 09:37

Басралик обиднинг вафоти яқинлашди. Оиласи унинг атрофида йиғлашарди. У:…

Ҳаё иймондандир

Мақолалар access_time21-январ 2020, 12:13

«Ҳаё» сўзи луғатда уялиш, тортиниш каби маъноларни ифода қилади.…

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг Абдураҳмон ибн Авф учун қилган дуолари

access_time17-июнь, 17:42 visibility103

Анас (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади:
«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Абдураҳмон ибн Авфга: “Аллоҳ сени баракотли қилсин”, дедилар. Бухорий ривояти.

Абдураҳмон ибн Авф (розияллоҳу анҳу): “Агар мен бир тошни кўтарсам, унинг остидан тилло ёки кумуш топишимни умид қилардим”, деди. Ибн Саъд ва Байҳақий ривояти.

Аллоҳ таоло у кишига ризқнинг эшикларини очиб, осмон ва ер баракотларини зиёда қилди.
Абдураҳмон ибн Авф (розияллоҳу анҳу) Мадинага келганида ҳеч вақоси йўқ фақир кимса эди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) у киши билан Саъд ибн Рабиъ Ансорий (розияллоҳу анҳу)нинг ораларини дўст-биродар қилиб қўйдилар.
  Саъд Абдураҳмонга: “Менинг иккита хотиним бор. Улар ичидан чиройлисини танла, уни талоқ қиламан, иддаси тугагач, сен уйланасан. Мол-­мулкдан эса фалон ва фалон нарсаларим бор, улардан истаганингни олавер”, деди.
Абдураҳмон: “Сени икки аёлингга ҳам, молу мулкингга ҳам Аллоҳнинг баракоти бўлсин. Улар ўзингга буюрсин, менинг уларга эҳтиёжим йўқ. Менга бозорни кўрсат”, деди. Бухорий ривояти.
  У бозорда савдо билан шуғуллана бошлади. Озгина вақт ичида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дуолари шарофати билан Аллоҳ унга кўп молни ризқ қилиб берди. Абдураҳмон ибн Авф (розияллоҳу анҳу)нинг мол-­мулклари шу даражада кўпайиб кетдики, Мадинада 31 ёки 32 ҳижрийда вафот этганида у кишидан мерос қолган тиллолар болталар билан ковлаб олинди. Уларнинг кўплигидан болта ушлаган қўллар қавариб кетди.
  Тўрт аёлларининг ҳар бирига меросдан бўлинган улуш саксон минг динорни ташкил қилди.
Бошқа ривоятда эса уларнинг ҳар бирига юз мингдан улуш теккани айтилади.
  Мингта от ва эллик минг динорни Аллоҳнинг йўлига васият қилди.
  Уммаҳотул мўминин (розияллоҳу анҳунна)га васият қилиб қолдирган боғлари тўрт юз мингга сотилганди.
  Бадр қатнашчиларидан борларининг ҳар бирига тўрт юз динордан васият қилган. Бадр қатнашчилари ўша вақтда юз нафар эди. Уларнинг барчалари васият қилинган мол-мулкни олдилар, ораларида Усмон (розияллоҳу анҳу) ҳам бор эди.
  Юқорида саналганларга ҳаётлик даврида қилган эҳсон ва садақалари кирмайди. Ҳаётлик даврида ҳам кўплаб эҳсон қилар ва ҳатто бир куни ўттизта қулни озод этган.
  Бир куни эса тижорат учун ҳозирланган беш ёшдан ошган туялардан етти юзтасини садақа қилиб юборди. Ҳар бирининг устида озиқ­овқат ва турли хил моллар юкланганди. Улардан бирор нарса олиб қолмасдан, ҳатто ёпинчиқ ва эгарларини ҳам қўшиб садақа қилди.
  Бир марта эса барча мол-­мулкларининг ярмини садақа қилди. Ўша ярми тўрт минг динор эди.
Сўнг яна қирқ минг динор; кейин яна Аллоҳнинг йўлида беш юз от ва беш юз минишга тайёрланган туяни садақа қилди.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР