
Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тутқаноқли боланинг кўкрагини силадилар, у шифо топди
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
«Бир аёл Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га боласини олиб келиб: “Эй Аллоҳнинг расули! Бу боламнинг тутқаноғи бор. Овқатланаётган вақтимизда тутади ва у таомимизни ифлослайди”, деди.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унинг кўкрагини силадилар ва ҳаққига дуо этдилар. Шундан кейин у бола қайт қилди. Унинг ичидан ҳаракатланиб турган қора чувалчангдек бир нарса чиқди».
Ҳасан ҳадис. Имом Аҳмад ривояти.