Тавсия қиламиз

Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳига солавот айтиш ҳақида

Мақолалар access_time24-ноябрь 2017, 17:34

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло «Аҳзоб» сурасида: «Албатта, Аллоҳ…

МУСУЛМОНЛАР ОММАСИ УЧУН НАСИҲАТ.

Мақолалар access_time1-март 2018, 17:11

“Мусулмонлар оммаси учун”.   Бу барча мусулмонларга икки…

Азизлар хушҳабар!

Янгиликлар access_time15-март 2017, 17:10

Азизлар хушҳабар! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар Юнусобод…

Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг дуолари сабаб фарзандлари юзтадан, ёши юздан ва моли юз мингдан ошиши

access_time23-июнь, 16:30 visibility19

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу) деди:
«Умму Сулайм (Анаснинг онаси – Аллоҳ таоло улардан рози бўлсин) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га келди. Мени рўмолига ўраб олган эди. Мени Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га тутиб: “Эй Аллоҳнинг расули! Бу кичкина Анасчани сизнинг хизматингизга келтирдим. Унинг ҳаққига дуо қилинг”, деди».
  Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳим! Унинг моли ва фарзандларини кўп қилгин”, деб дуо этдилар. Бошқа ривоятда: “Аллоҳим! Унинг моли ва фарзандларини кўп қилгин ҳамда умрини узоқ қилиб, уни мағфират айла”, лафзи билан келтирилган.
  Анас деди:
«Аллоҳга қасам, молу давлатим жуда кўп, фарзандларим ва фарзандларимнинг болалари юздан ошади. Қизим Умайнанинг айтишича, Басрадаги Миқдамул ҳужжож қабристонига бир юз йигирма тўққизта фарзандим дафн этилган».
  Имом Термизий ва ундан бошқа муҳаддислар Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хизматларида ўн йил бўлгани ва унинг ҳаққига Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг дуо этганлари ҳамда Анас ибн Моликнинг бир боғи бўлиб, йилда икки марта ҳосил беришини, боғдан мушку анбар ҳиди таралишини ривоят қилганлар. Ҳасан ҳадис. Имом Термизий бу ҳадисни “ал-Маноқиб” бобида 3833-ҳадисда ривоят қилган. Имом Термизий : «Бу ҳадис ҳасан ҳадисдир», деб айтган.
Бошқа ривоятда Анас ибн Молик бундай дейди:
  «Ўз пушти камаримдан бўлган бир юз икки фарзандни дафн этдим. Боғларим бир йилда икки марта ҳосил беради. Ҳаётда жуда узоқ қолиб кетдим, ҳатто яшаш менинг жонимга тегди. Баҳорни кутяпман”.
  Унинг фарзандлари сони юздан ошган, юз ёшда вафот этган. Бошқа ривоятда бир юз ўн ёшда вафот этган, дейилади. Уни тўқсон уч ёшда вафот этгани ҳақидаги далиллар саҳиҳроқдир. Аммо молу давлати, ерининг аввалига булутдан ёмғир ёғган бўлса, охирига ерининг катталиги сабабидан бу ёмғир тегмаган.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР