
Дуо натижасида ёши анча катта бўлса ҳам, ёш кўринар эди
Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Соиб ибн Язиднинг ҳаққига дуо қилиб, унинг бошини силадилар. Соиб ибн Язиднинг умри тўқсон тўрт ёшда бўлса ҳам қомати тик, ўзи ўрта ёш кўринишда бўлган. Бошининг Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қўллари теккан жойидаги сочлари оқармаган. Сезги ва қуввати тўлиқ бўлиб, улардан умрининг охиригача фойдаланган.
Саҳиҳ ҳадис. Имом Бухорий бу ҳадисни “ал-Маноқиб” бобида 6-жуз, 560, 561-ҳадис билан келтирган. Имом Муслим “ал-Фазоил” бобида 111-ҳадисда келтирган.