Тавсия қиламиз

ТАРОВИҲ НАМОЗИ

Мақолалар access_time11-апрел 2021, 10:42

– Таровиҳ намози қандай амал? – Эркакларга ҳам, хотинларга ҳам…

Ҳадиси шарифдаги яхшилик

Мақолалар access_time7-май 2017, 19:32

Анас ибн Моликдан қилинган яна бир ривоятда айтилишича, бир жаноза олиб…

Қалб нима дегани?

Мақолалар access_time5-июль 2017, 12:09

  «Қалб» луғатда бир нарсани ағдаришни англатади. У бир…

Ҳеч қачон тўймагин

access_time6-июль, 14:03 visibility134

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинади:
  Мен ёш болалар билан ўйнаб юрган эдим. Тўсатдан Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) келиб қолдилар. Мен у кишидан беркиндим. У зот менинг олдимга келиб, бир­икки шапалоқ ургандай бўлдилар ва ўз заруратлари сабабли мени Муовияни чақириб келишга жўнатдилар. Мен Муовиянинг ҳузурига борганимда у овқат еяётган эди. Мен: “Бориб келдим, овқатланаётган экан”, дедим. Иккинчи марта жўнатдилар. Муовия ҳали ҳам овқат еяётган экан. Келиб: “Бордим, овқатланаётган экан”, дедим. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Унинг (Муовиянинг) қорнини Аллоҳ ҳеч қачон тўйғизмасин”, дедилар. Шундан сўнг у ҳеч қачон тўймади. Имом Байҳақий. “ад-Далоил”, 6-жуз, 243-ҳадис.
  Ибн Касир деди: «Муовия (розияллоҳу анҳу) шундан кейин ҳеч қачон тўймаган. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг бу дуолари, айниқса, Муовиянинг амирлик вақтига мувофиқ келади. Айтишларича, Муовия (розияллоҳу анҳу) бир кунда етти мартагача гўштли таом еса ҳам “Аллоҳга қасам, тўймадим”, дер экан.
  Бу иш Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг дуолари мустажоблигига биноан ва Аллоҳ таолодан синов учун фақат Муовияга хосдир. Бу дуо Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) томонидан Муовия (розияллоҳу анҳу)дан аччиқланиш ёки ғазабланишга биноан бўлган эмас.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР