Тавсия қиламиз

МУБОРАК КЎЗ ЁШЛАР ЁХУД “НЕГА ЙИҒЛАДИНГИЗ, Ё РАСУЛАЛЛОҲ!”

Мақолалар access_time3-июль 2017, 15:00

ОИША ОНАМИЗ СЎЗЛАБ БЕРГАН ВОҚЕА Ато (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:…

#Муаттар_сийрат СУРОҚА БОЙЛИК ДАРДИДА

Мақолалар access_time18-апрел 2021, 15:12

  Бани Мудлаж уруғига мансуб Суроқа ибн Молик Қурайш эълон қилган мукофотни…

ШАЪБОН ОЙИ РӮЗАСИ

Мақолалар access_time6-апрел 2020, 21:24

Азизлар, Шаъбон ойи рўзаси ҳақида қандай маълумотга эгасиз? 1) Оиша розияллоҳу…

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак тупуклари саҳобанинг (узилган) қўлини бирлаштириб, шифо бўлгани

access_time21-июль, 15:08 visibility195

  Хубайб ибн Асоф (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
  «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг бир ғазотларида қавмимдан бўлган бир киши билан у зотнинг ҳузурларига бордик. «Биз сиз билан бирга ғазотда иштирок этишни хоҳлаймиз”, дедик. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Исломни қабул қилганмисизлар?” деб сўрадилар. Биз: “Йўқ”, деб жавоб бердик. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мушрикларга қарши мушриклардан ёрдам сўрамайман”, дедилар. Шундан кейин биз Исломни қабул қилдик ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан ўша ғазотда қатнашдик. Орқамдан қилич зарбаси етиб, мени ярадор қилди ва натижада қўлим осилиб қолди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг олдиларига бордим. Қилич кесган қўлимни тупуклаб ёпиштириб қўйдилар. Қўлимнинг қилич кесган жойи дарҳол бир­бирига бирикиб тузалиб кетди. Мени қилич билан урган кишини ўлдирдим. Мени ярадор қилган ва мен ўзим ўлдирган ўша кишининг қизига кейинчалик уйландим. Гоҳида у: “Сенга бу қилични таққан кишини йўқ этолмадим”, дер эди. Мен эса: “Отангни дўзахга шошилтирган кишини йўқ этолмадинг”, деб жавоб берар эдим.  Имом Байҳақий. “ад-Далоил”, 6-жуз, 178-ҳадис.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР