Тавсия қиламиз

Тириклик фалсафаси

Мақолалар access_time15-август 2019, 15:46

Ҳаёт, бу – тубсиз жарлик, қулаган кишининг у ердан эсон-омон чиқиб…

АРАЗЛАШИШ ЭРКАЛИКМИ ЁКИ ХАТОМИ?

Мақолалар access_time15-май 2017, 13:03

Мусулмоннинг дин қардоши билан уч кундан ортиқ аразлашиб юриши ҳалол эмас.…

УМРАГА ТЕГИШЛИ ҲУКМЛАР

Мақолалар access_time19-январ, 11:25

  Умр давомида энг камида бир марта умра ибодатини адо этиш суннати…

ТАНГЛАЙ КЎТАРИШНИНГ ТИББИЙ ФОЙДАЛАРИ

access_time25-июль, 14:18 visibility835

Доктор Муҳаммад Али Бар (Тариқул-Ислом маркази, илмий мўъжизаларни ўрганиш ҳайъат аъзоси) замонавий илм янги туғилган боланинг танаси соғлиги, яхши униб-ўсишига танглай кўтаришнинг кўп фойдалари бор эканини таъкидлади. У бу хақда қаноатлантирувчи илмий хулоса ва изоҳларни тақдим қилиб, бундай деган:

Танглай кўтариш борасида келган ҳадислар чақалоқ корнига биринчи бўлиб кирувчи нарса хурмо ёки ширин озуқа бўлиши лозим эканига ҳамда унинг ҳаёти баракали бўлиши умидида бу амалиёт гўдакни фазилатли, солиҳ эркак ёки аёллар ҳузурига олиб бориб, уларнинг қўлида амалга ошириш мустаҳаб эканига далолат қилади. Танглай кўтаришнинг ҳикматини замонавий илм ўн тўрт асрдан сўнг кашф этди. Яқин даврда барча гўдаклар, хусусан, энди сутга кирган чақалоқларнинг ўлимига икки нарсадан бири сабаб бўлиши маълум бўлди:

  1. қондаги қанд (глюкоза) миқдорининг пастлаб кетиши;
  2. онадан янги туғилган чақалоқ совуқ об-ҳавога тўқнаш келганда, тана ҳарорат даражасининг пастлаб кетиши.

Чақалоқлар қон таркибидаги қанд (глюкоза) миқдори пастроқ бўлади. Унинг вазни қанча енгил бўлса, қон таркибидаги глюкоза нисбати янада пастроқ бўлади. Чала туғилган (вазни 2,5 кг дан кам) болаларда бу кўрсаткич жуда ҳам паст – кўп ҳолларда 100 мл/литр (100 гр) қондаги глюкоза миқдори 20 мг (2 гр) дан кам бўлади. Бу миқдор нисбати вазни 2,5 кг дан ортиқ чақалоқларда бироз кўпроқ – 30 мг (3 гр) – бўлади.

Бу нисбат кўрсаткичи қон таркибидаги глюкоза миқдорининг кескин тушиб кетиши ҳисобланади. Бу баъзи хатарли ҳолларга олиб келиши мумкин:

  1.  бола эмишни тарк қилиши;
  2.  мушакларнинг бўшашуви;
  3.  тез-тез нафас етишмаслиги, баданда кўкариш пайдо бўлишини;
  4.  мушакларнинг титраб-қақшаб сиқилиши.

Шунингдек, бу ҳолат янада хатарли сурункали касалликларга олиб келиши ҳам мумкин:

  1.  гўдакнинг ўсмай, ривожланмай қолиши;
  2.  ақлий қолоқлик;
  3.  мия фалажи;
  4.  қулоқ ёки кўз ёхуд иккисининг ҳам шикастланиши;
  5.  эпилепсия (тутқаноқ, қуёнчик)га дучор бўлиш.

  Бунинг муолажаси осонлигига (сувда эритилган қанд (глюкоза)ни чақалоқнинг оғзи ёки вена томири орқали юборилса кифоя) қарамай, муолажа ўз вақтида бажарилмаса, натижа ўлим билан якунланиши мумкин. Бу танглай кўтариш бажарадиган бир ишдир.

Хулоса шуки, танглай кўтариш қондаги глюкоза танқислигидан сақловчи муолажадир. Чунки у ўзида кўп миқдорда қанд (глюкоза) сақлайди. Уни оғизда чайнаб берилганда тупук ундаги қандларни эритиб қўйиши эса, чакалоққа ундан фойда олишни осонлаштиради. Шунинг учун туғуруқхоналар чақалоқларга (ҳали онаси эмизишидан илгари) туғилиши билан глюкоза эритмасини беришга одатланган. Набавий суннатда айтилган танглай кўтариш ҳикмати шундай!

Илмий тадқиқотлар шуни таъкидлаганки, танглай кўтаришнинг қуйидаги манфаатлари ҳам бор:

  •  оғиз мушакларини бақувват қилади;
  •  тилнинг танглай, икки жағ ила фаол ҳаракатига сабаб бўлади;
  •  гўдакни кўкракни оғизга олишга тайёрлайди;
  •  гўдак сутни ичига кучли тарзда тортишига ёрдамлашади;
  •  ҳазм тизимини, қон айланиш фаоллигини таъминлайди;
  •  ютиш ва эмиш аъзоларини табиий ҳаракатга келтиради;
  • танглай кўтариш асносида гўдак ҳалқумининг юқори шифти босилиши оғизга табиий шакл бериш ҳамда гудак гапиришни бошлаётганда ҳарфларни ўз ўрнидан чиқариши, тўғри талаффуз қилишга катта ижобий таъсир килади!

"Динимизда инсон манфаатлари" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР