Тавсия қиламиз

Бандасидан сўрама

Мақолалар access_time18-апрел 2018, 10:49

Ўзимизга бир ваъз қилиб қўймоқчимизки, мусулмон инсон тонг яқинлашган сайин…

БЕШИКДА ГАПИРГАН БОЛА

Мақолалар access_time7-ноябрь 2017, 09:34

БЕШИКДА ГАПИРГАН БОЛА   Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ…

ПОКЛИК «Ислом покловчи диндир. Покланишга шошилинг, нопок киши жаннатга қўйилмас»

Мақолалар access_time25-октябрь 2020, 16:15

«Иннал Ислама назифун фатаназзафу фа иннаҳу ла ядхулул жанната илла…

АХЛОҚНИНГ МАРТАБАЛАРИ ВА ИЛМНИНГ ФАЗЛИ ҲАҚИДА

access_time1-август, 17:30 visibility264

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мингашиб кетаётган эдим, у зот дедилар: «Сенга улар билан Аллоҳ манфаат берадиган хислатларни ўргатайми?» «Xa, эй Аллоҳнинг набийи», дедим. «Илмни лозим тут! Зотан, илм мўминнинг халилидир, ҳилм вазиридир, ақл далилидир, амал тиргагидир, меҳр отасидир, юмшоқлик биродаридир ва сабр лашкарбошисидир», дедилар»

Байҳақий, Дайламий ва бошқалар бошқа лафз ва санад билан ривоят қилган.

Абу Абдуллоҳ деди: Иймоннинг қароргоҳи қалбдадир. Унинг нури кўксда порлайдир. Қачон ишлар бўйича фикр пайдо бўлса, барча нарсанинг ҳайъатини тасаввур қилади. Бас, яхшиликни порлоқлиги ва гўзаллигини кўради. Ёмонликни хунуклиги ва кўримсизликда кўради. Уни илм дейилиши иймоннинг аломатлари бўлгани учундир. Батаҳқиқ, у қалбнинг ичидаги нарсани кўксда юзага чиқаради. У эгасининг халилидир. Чунки ўша уни иймонга қўшгандир. Илм юзага чиққанда, у ҳидоятланди ва ўзи иймон келтирган Зотга Унинг амрини адо этиш учун, қайтарганларидан қайтиш мойил бўлди.

Луғатда халил сўзи қўшилиш маъносини билдиради. Ушбу халил кийимдир дейилади.

У сифатлари ила унга ўхшагани учун ўзига қўшиб олди дейди араблар. Шунингдек, мўминнинг кўксида ўхшашлик содир бўлганда уни ўзига жамлаб олади. Токим аъзолари унинг шаҳватлари ва ҳавосида тарқалиб кетмаслиги учун.

Ҳилм вазиридир. Ҳилм бағри кенглиги ва нафс яхшилигидир. Қачон кўкс кенг бўлса, нур ила кенгаяди, нафс тўғри ва нотўғрини кўради ва яхши ёмоннинг оқибатларини ажратади ҳамда яхшиланади. Нафснинг яхшилиги фақатгина кўкснинг кенглигидандир. Кўкснинг кенглиги эса, Аллоҳнинг ҳузуридан келувчи нурнинг кириши билангинадир. Бу У Зот таолонинг қуйидаги қавлидир:

«Аллоҳ кўксини Исломга кенг қилиб очиб, ўз Роббидан бўлган нурда бўлган киши(қалби муҳрланиб, қотган каби бўлур)ми?!» (Зумар сураси, 22-оят.)

Қачон нур кирса нафснинг таслим бўлиши осоншади, қийинлиги ва қуруқлиги кетади. Туз таомни акшилайди, ҳилм нафсни яхшилайди.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР