Тавсия қиламиз

БИЛАСИЗМИ:Мия - инсоннинг энг мураккаб...

Биласизми access_time1-июль, 12:06

  Мия - инсоннинг энг мураккаб ва энг кам ўрганилган тана аъзоси. Биз…

ЖУМА КУНИНИНГ СИРЛАРИ

Мақолалар access_time20-апрел, 20:26

Жума кунининг бошқа кунлардан афзаллик жиҳатлари жуда кўп. Улардан бири…

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг ўғлига насиҳати

Мақолалар access_time6-июль, 18:29

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу ўғиллари Ҳасан розияллоҳу анҳуга шундай насиҳат…

Халқ дарди билан яшаш 

access_time17-май, 18:18 visibility95

Халққа хизмат қилиш исломий фазилат бўлиб, бу хизмат динимизда Холиққа қилинадиган хизмат билан тенглаштирилган. Зеро, дунёнинг ободлиги ҳам халққа хизмат қилиш билан бўлади. 
Халқнинг дарди билан яшаш, халқнинг дардига малҳам бўлиш, халқнинг манфаатини кўзлаш асли динимизга хос фазилатдир. Динимизда бу масала ниҳоятда гўзал баён қилиб берилган. Машойихларимизнинг таълимотида халққа хизмат қилиш, халқ билан яшаш халқдан узоқда – тоғу тошларда, хилватларда гуноҳдан четланиб яшашдан афзал саналади. Халқпарварлик учун аслида шу таълимот, шу таърифнинг ўзи етарли. Ислом динида раҳбония, яъни таркидунёчилик йўқ, чунки ҳар бир инсон бир-бирига хизмат қилиши керак, бир-бирига манфаат етказиши керак. Динимизда кўрсатилган барча ибодатларнинг мағзи ҳам ана шудир. 
Яна бир гўзал қоида шуки, динимиз бу дунёдаги ҳар бир амални ибодат даражасида бажаришга буюради. Демак, ибодат фақатгина маълум бир расм-русмлар, намоз, рўзадангина иборат эмас. Ибодат аслида ҳар бир амални, ҳар бир ишни ният воситаси билан убудият даражасига кўтариш демакдир. Рўзғор юритиш, тирикчилик қилиш, бола-чақа боқиш, уйда, маҳаллада, ишхонада атрофимиздаги одамлар билан, ҳамкасблар билан ўзаро муомала қилиш, хизмат кўрсатиш ва ҳоказоларнинг барчасини тўғри ният билан қилиб, уларни ибодат даражасига кўтариш, оддий амални ҳам ибодатга айлантириш мумкин. Муҳими, бу нарса шариатнинг кўрсатмаларига риоя қилиш ниятида адо этилса бўлди. Агар ҳар бир амални қилишда ният соғлом бўлса, саҳиҳ бўлса, бу амал ибодат даражасига кўтарилади. Ният бўлмаганда эса оддий амал бўлиб қолаверади. 

 Мўмин киши ухлашга ётганда ният қилиб, «Пайғамбар алайҳиссалом уйқуни ҳам ибодат деганлар, уйқуни зикрлар билан бошлаб, зикрлар билан очиш керак деганлар» деб, ухлашдан дуолар қилиб ётса, унинг уйқуси ҳам ибодат бўлади. Демак, савоб ҳосил қилишнинг йўллари, усуллари, воситалари жуда кўп экан! 
Нима учун жаннатнинг эшиклари саккизта? Жаннатнинг эшиклари саккизталиги жаннатга олиб борадиган эзгу амалларнинг, яхшилик қилиш йўлларининг кўплигидан далолат беради. 
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Бақара сурасида шундай деган: 
«Яхшилик қилинглар. Зеро, Аллоҳ таоло яхшилик қилувчиларни яхши кўради». 
Яхшиликни нима учун қилишимиз керак экан? Кимгадир яхши кўриниш учун эмас. Биз яхшиликни Аллоҳ учун қиламиз, биринчи ўринда ниятимиз шудир. Биз Аллоҳ таоло бизни яхши кўриши учун яхшилик қилишимиз керак. Агар бандаси учун яхшилик қилинса, бундай яхшилик нуқсонли яхшилик бўлади. У ҳатто миннатли яхшиликка айланиб қолиши ҳам мумкин, чунки бировга яхшилик қилиб, эвазига ундан ҳам яхшилик кутасиз. Агар ундан яхшилик келмаса, миннат қиласиз, «Мен унга яхшилик қилган эдим, у эса менга яхшилик билан жавоб қайтармади», дейсиз. Ана шу ерда яхшилигимизнинг нуқсони кўриниб қолади. 

Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР