Тавсия қиламиз

ЖУМАГА ЭРТА БОРИШ ВА ҒУСЛ ҲАҚИДА

Мақолалар access_time6-октябрь 2017, 14:23

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  «Пайғамбар соллаллоҳу…

АЛЛОҲНИНГ БОРЛИГИГА ДАЛИЛЛАР 

Мақолалар access_time10-июнь 2019, 12:00

Мавлоно Жалолиддин Румий раҳматуллоҳи алайҳи Аллоҳ субҳанаҳува таолонинг…

ТАВБАНИ КЎПАЙТИРИШ ҲАҚИДА

access_time2-август, 12:31 visibility833

Ҳабиб ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен гуноҳларни кўп қилувчиман», дедим. «Эй Ҳабиб, қачон гуноҳ қилсанг; Аллоҳ таолога тавба қилгин», дедилар. «Сўнгра яна қайтараман, эй Аллоҳнинг Расули», дедим. «Сўнгра тавба қил», дедилар. «Янa кўпайиб кетади, эй Аллоҳнинг Расули», дедим. «Аллоҳнинг афви гуноҳларингдан кўпдир, эй Ҳабиб», дедилар.

Байҳақий, Табароний ва бошқалар бошқа лафз ва санад билан ривоят қилган.

 

Абу Абдуллоҳ деди: Тавба банда учун то жонларни олувчини кўзи билан кўргунича, руҳи ғарғарада келгунича бандага чўзиб қўйилгандир. У жон томири кесилганида ғарғарага келади. Шунда у кўксдан ҳалқумга кўтарилади. Ана шундагина ўлимнинг ҳозири бўлиши ва унга вакил қилинган ўлим фариштасининг кўзга кўриниши содир бўлади. Ўша (фаришта) унга ўлимни тоттиради. Бундан олдин унинг кўмакчилари руҳни олиб, уни аъзолар ва томирлардан суғуриб олишган бўлади.

Аллоҳ таоло демиш:

«Ёмонликларни қилиб юриб, бирларига ўлим етганда: «Энди тавба қилдим», деганларга ва кофир ҳолларида ўлганларга тавба йўқ». (Нисо сураси, 18-оят.)

Бас, тавба эшиги қуёш мағрибидан чиққунича очикдир. Гуноҳнинг давоси тавбадир. Банданинг шифоси ундандир. Қачонки ундан ўша гуноҳнинг шаҳвати ўлса.

У зотнинг, «Аллоҳнинг афви сенинг гуноҳларингдан кўпроқдир», деганлари Аллоҳнинг бандага фазли банданинг нуқсонларидан кўпроқдир маъносидадир. Қачонки банда гуноҳ қилса, Робби азза ва жалладан кочган бўлади. Қачон қочса, айби зиёда бўлади. Қачон айби зиёда бўлса, қадр қиймати нуқсонга учрайди. Аллоҳнинг бандага фазли у(банда)ни нуқсонидан кўплиги У Зотнинг карами ва маждидан фазл беришидир. Тавбанинг қабул бўлиши ҳам Аллоҳнинг фазлидандир. Банданинг тавба ила У Зотга қайтиши ҳам Аллоҳнинг фазлидандир. Кўпгина бандалар тавбага сазовор бўла олмайдилар. Аллоҳ таоло ўшандан сақласин!

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР