Тавсия қиламиз

ДУОНИНГ ШАРТЛАРИ

Мақолалар access_time8-апрел 2021, 16:50

  Банданинг луқмаси ҳалол бўлиб, гуноҳлардан ўзини узоқ қилиб юриши…

Ҳақиқий дўст билан сохта дўстнинг фарқи

Мақолалар access_time10-декабр 2018, 21:51

Баъзи улуғларимизнинг айтишича, биз дўстмиз деб мақтанган кишидан «Дўстингнинг…

ОДАМИЙДА ҚАРИБ ЯШАРАДИГАН НАРСА ҲАҚИДА

access_time2-август, 15:31 visibility126

Макҳул розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

«Одам боласининг нафси доимо ёшдир, агар қариликдан икки кўкрак суяги бирлашиб қолган бўлса ҳам. Фақатгина Аллоҳ қалбини тақвога имтиҳон қилган кимсагина бундан мустасно ва улар жуда ҳам оздир».

Иби Муборак, Дайламий ва бошқалар бошқа лафз ва санад билан ривоят қилган.

 

Ушбу хабар биз зикр қилган маънони кашф қилади. Зотан, нафс шаҳватларнинг маъданидир. У доимо ёшлир. Шаҳват олов кабидир. Модомики ўтини бўлса, ёнаверади. Агар ўтинсиз қолса, албатта, сўнади. Нафс ҳам шунга ўхшайди. У модомики неъматланиб турса шаҳватлари билан доимо ҳўл бўлиб туради. Агар улардан узилиб қолса, сўлиб қурийди. Қачон Аллоҳ таоло қалбни тақво ила синаса, эгасига шаҳватлардан ўзини тийишга қувват беради. Имтиҳон сирини чиқаришни талаб қилишдир. Сир эса, унинг қалбига солган нурдир. Ўша нарса унинг қалбида қарор топса, ўша билан унинг кўксини нурафшон қилади. Мазкур нарса уни охиратнинг барча ёқимсиз нарсаларидан сақловчи бўлади.

Айтишларича, тақво аслида вақво бўлган. Кейин «ва» «та»га алмаштирилган. Уни «виқоя» — «сақлаш»дан олинган. Қачон ўша ишни қилса, уни имтиҳон қилган бўлади. Зотан, у аъзоларда рози бўлинган ва мақталган амаллар шаклида юзага чиқади.

Нафслар ёшдир. Агарчи мол ва умр билан неъматланиш давомида аъзолар қари бўлсалар ҳам. Илло ушбу имтиҳондан ўтган табақа бундан мустаснодир. Уларнинг нафслари ёшлик вақтларида қаригандир. Зотан, уларнинг шаҳватлари қалбларига кирган қўрқувдан сўниб, заифлашгандир. Улар малакут илми ила У Зотга қалб кўзи билан назар солганлари ва Аллоҳ таоло ҳақидаги илмлари туфайли У Зотнинг асирларидан бирига айландилар, Қаттиқ севилган қаттиқ севгиси борни асир қилиб олади.

Агар дунёни қаттиқ севсанг, сен унинг асирисан, Агар охиратни қаттиқ севсанг, сен унинг асирисан. Агар Холиқни қаттиқ севсанг, сени Унинг асирисан.

Одам боласининг табиати шундай таркиб қилинганки, унинг нафси бир нарсани талаб қилишда то ундан афзал нарсани кўриб қолгунича бардавом бўлади. Сўнгра буни тарк қилиб, афзалга юзланади. У дунёни талаб қилишда бардавом бўлади. Қачон охират кўзига кўриниб қолганда наригидан бош тортиб, бунисига юзланади. Банда охиратни талаб қилувчи бўлган ҳолида то малакутни кўргунича бардавом бўлади. Уни кўрганидан кейин Мавлосига юзланади ва икки дунёнинг зикридан бепарво бўлади ва Можиду Карим Зот билан машғул бўлади. Уни осон бўйсинадиган, қалби синиқ ва маҳзунликлар қалбининг нозик жойидан тутиб дунё, унинг аҳли ва уларнинг ишларидан кесиб қўйганини кўрасан. Бас, у Аллоҳнинг ҳибсхонасидаги маҳбусдир. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, «Дунё мўминнинг ҳибсхонасидир, кофирнинг жаннатидир», деган қавлларидаги одамдир.

Маҳбуснинг ҳоли эса, унинг чақириқга интизор кўзлари, лаббай деб жавоб бериш учун, доимо эшикга қадалгандир.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР