Тавсия қиламиз

МАЪСИЯТДАН ТЎХТАШГА ЁРДАМ   

Мақолалар access_time11-сентябр, 13:02

 Бир киши Иброҳим ибн Адҳамнинг олдига келиб:   – Эй…

ИЛМ ЎРГАТИШ ШАРАФЛИ ВАЗИФАДИР

Мақолалар access_time1-октябрь, 10:24

Маълумки, Ҳазрати Одам алайҳиссаломга Аллоҳ таоло барча фаришталарни таъзим…

Имоми Аъзам ва тақво

Мақолалар access_time4-апрел, 18:06

Мазҳаббошимиз тақво борасида барча мусулмонларга ўрнак бўла оладиган ҳаёт…

Улул азм пайғамбар – Иброҳим алайҳиссаломдир. 

access_time18-май, 16:55 visibility366

Аллоҳ таоло айтади: 
Иброҳимни ҳам (расул қилиб юбордик). У ўз қавмига деди: «Аллоҳга ибодат қилинглар, Унга тақво қилинглар. Агар билсангиз, мана шу ўзингиз учун яхшидир. Сизлар Аллоҳни қўйиб, бутларга ибодат қилмоқдасиз, уйдирмалар тўқимоқдасиз, холос. Аллоҳдан ўзга ибодат қилаётган нарсаларингиз сизга ризқ беришга молик эмас. Ризқни Аллоҳнинг ҳузуридан истанглар. Унга ибодат ва шукр қилинглар. Унгагина қайтарилурсиз» (Анкабут сураси, 16-17-оятлар). 
Лекин жоҳил, золим Намруд бошчилигидаги мушриклар нима қилишди? Гулхан ёқиб, ҳазрати Иброҳимни унга отишди. 
«Уни куйдиринглар! Агар (бир иш) қиладиган бўлсангиз, илоҳларингизга ёрдам беринглар!» дейишди» (Анбиё сураси, 68-69-оятлар). 
Иброҳим алайҳиссалом қавмнинг ношукрликларига, зулмига сабр қилдилар, жонларига қасд қилишса ҳам, иймонда, ҳаққа чақиришда собит бўлдилар, Аллоҳ таолога таваккул қилиб, зиммаларига юклатилган буюк вазифани адо этишдан заррача чалғимадилар. Аллоҳ таоло севимли бандасининг бу таваккулига жавобан мисли кўрилмаган мўъжиза кўрсатди: 
«Эй олов! Иброҳим учун салқин бўл, омонлик бўл!» дедик. Улар унга ёмонлик ирода қилган эдилар. Ўзларини энг кўп зиён кўрувчи қилиб қўйдик» (69-70-оятлар). 

@Mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР