Тавсия қиламиз

#БИЛАСИЗМИ: Нима учун Қyръон ўқиймиз?

Мақолалар access_time25-май 2017, 14:10

  Нима учун Қyръон ўқиймиз? 1. Биз Аллоҳнинг амрига бўйсуниш учун Қyръон…

Инсоннинг Аллоҳ ҳузуридаги мартабаси ва фазли фақатгина тақво билан ўлчанади

Мақолалар access_time4-феврал, 09:47

     Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло буюк Холиқ Зот, Ўзининг ризосини…

Динимизда зироатнинг мадҳи

Мақолалар access_time13-апрел 2017, 15:19

Бободеҳқонларимиз, боғбонларимиз ҳам ана шундай кўпчиликка, эл-юртга фойдаси…

НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК?

access_time20-май 2017, 16:55 visibility921

 Ушбу ва бу ерда айтилмаган яна бошқа омилларни эътиборга олган ҳолда фиқҳ илмини ўрганиш, ўтган буюк фақиҳларимиз қолдирган улкан илмий меросдан унумли фойдаланиш ва мусулмонлар оммасига бу илмни замон руҳига мос равишда етказишни илмий ва тўғри равишда йўлга қўйиш зарур. Ана шунда фиқҳ ҳақидаги ихтилофлар ҳам барҳам топиши учун катта бир қадам қўйилган бўлади, иншааллоҳ.
 Умуман олганда эса мусулмонлар иложи борича диний саводларини ўстириш устида ишламоқлари керак.
 Аҳли илмлар илмни пухта эгаллаш пайида бўлишлари, кишиларни ихтилофга солиш ўрнига, уларни ихтилофдан чиқариш ҳақида қайғуришлари лозим ва лобуддир.
Ҳар бир мусулмон банда Аллоҳ таолонинг
 "Албатта, мўминлар биродардирлар, бас, икки биродарингиз орасини ислоҳ қилинг" (Ҳужурот сураси, 10-оят), деган оятига доимий равишда оғишмай амал қилмоғи керак. Ҳамма дин қардошлари билан биродарлик алоқаларини мустаҳкамлаб бормоғи лозим ва лобуддир. Шунингдек, ҳар бир мусулмон банда икки биродари орасига ихтилоф тушиб қолганини сезиб қолса, дарҳол уларнинг орасини ислоҳ қилишга ўтмоғи даркор.
 Азиз диндошлар! Биз барча муваффақиятсизликларимиз манбаи ўзаро ихтилофларимиз эканини тушуниб етмоғимиз лозим. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг абадий дастури бўлмиш Қуръони Каримда биз мусулмон бандаларига хитоб қилиб:
 "Ўзаро низо қилмангки, тушкунликка учрайсиз ва куч-қувватингиз кетади" (Анфол сураси, 46-оят), дегани бежиз эмас. Ҳа, улуғ Аллоҳ тўғри айтади, ихтилоф мусулмонларни тушкунликка туширади, куч-қувватларини кетказади. Агар тушкунликка учрамайлик, куч-қувватимиз кетмасин десак десак, ихтилоф қилмайлик.
 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сиз билан биз умматларига хитоб қилиб:
 "Ихтилоф қилманглар. Албатта, сиздан аввалгилар ихтилоф қилдилар ва ҳалок бўлдилар", деганлар. Агар ўтган умматларга ўхшаб ҳалокатга дучор бўлмайлик десак, ихтилоф қилмайлик.

"Ихтилофлар сабаблар ечимлар" китобидан.
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР