Тавсия қиламиз

АҲЛОҚ ГЎЗАЛЛИГИ

Мақолалар access_time4-октябрь 2018, 15:03

Ҳазрат Мусо (а.с) чўпонлик қилаётганида сурувдан бир қўй қочди. Ҳазрат Мусо…

Зулҳижжанинг ўн кунининг фазилати

Мақолалар access_time27-август 2017, 13:00

– Аллоҳ азза ва жалла Фажр сурасида у билан қасам ичган. – Бу…

РЎЗАНИ БУЗАДИГАН ВА БУЗМАЙДИГАН АМАЛЛАРГА ОИД САВОЛ - ЖАВОБЛАР

Мақолалар access_time20-апрел 2021, 12:29

РЎЗАНИ БУЗМАЙДИГАН НАРСАЛАР   Агар рўзадор беихтиёр қайт қилиб юборса,…

Икки кишилик таомнинг бир юз саксон кишига кифоя қилиши

access_time14-ноябрь, 10:53 visibility123

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Абу Бакр розияллоҳу анҳу учун икки кишилик таом тайёрладим. Таомни уларга келтирдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бориб, ансорийларнинг улуғларидан ўттиз кишини олдимга чақириб кел”, дедилар. Мен ўйланиб қолдим, чунки икки кишилик таомдан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Боргин, ансорийларнинг улуғларидан ўттиз кишини чақириб кел”, деб такрор айтдилар. Чақирдим, келишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга: “Қани олинглар, енглар”, дедилар. Келганлар бу киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эканларини билганларидан сўнг чиқиб кетишдан олдин байъат қилишди.
  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Боргин, ансорийларнинг улуғларидан олтмиш кишини олдимга чақириб кел”, дедилар.
  Абу Айюб айтади: “Аллоҳга қасам, олтмиш кишини чақириш мен учун ўттиз кишини чақиришдан енгил бўлди. Уларни чақириб келдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ўтиринглар, олинглар”, дедилар. Улар таомдан ейишди ва бу киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эканларини билганларидан сўнг, чиқиб кетишдан олдин байъат қилишди.
  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Боргин, ансорийларнинг улуғларидан тўқсон кишини олдимга чақириб кел”, дедилар.
  Абу Айюб айтади: “Аллоҳга қасам, тўқсон кишини, олтмиш кишини чақириш мен учун ўттиз кишини чақиришдан енгил бўлди. Чақириб келдим. Улар таомдан ейишди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни билганларидан кейин, чиқишдан олдин байъат қилишди.
  Абу Айюб айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мўъжизалари баракоти туфайли таомдан бир юз саксон киши тановул қилди. Уларнинг барчаси ансорийлардан эди. Абу Нуъайм. “ад-Далоил”. – Б. 366–367. Бу ҳадисни Абу Муҳаммад Хазрамий айтган у Абу Айюбнинг хизматкори бўлган. Тақриб асарида келган. 2/469.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР