Тавсия қиламиз

Сабр ва шукрнинг фазилати

Мақолалар access_time19-сентябр 2020, 12:04

Роббул амийн, Робб субҳанаҳу ва таолога чексиз ҳамду саноларимиз бўлсинким,…

КЕМАДАГИ ДАРВЕШ

Мақолалар access_time23-июнь 2019, 13:57

     Бир дарвеш кемада сайр қилар эди. Юки, ҳеч нарсаси бўлмагани…

Президент дин уламолари билан учрашади ва ифторлик қилади

Мақолалар access_time16-июнь 2017, 00:13

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан диний таълим тизимига катта эътибор…

ЯХШИЛИКЛАРНИ БОШЛАШ КАТТАЛАРДАН ЭКАНИ ҲАҚИДА

access_time16-ноябрь, 11:40 visibility290

86. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мисвок қилдилар ва қавмнинг каттасига бериб: «Жаброил алайҳиссалом менга каттадан бошлашимни амр қилди», дедилар.

Бошқалар ривоят қилг ани топилмади.

87. Зайд ибн Рафийъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Жаброил ва Микоил кирди. У зот мисвок қилаётган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мисвокни Жаброилга бердилар. Шунда Жаброил У зотra: «Каттага (яъни Микоилга бер), у каттадир», деди.

88. Абдуллоҳ ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон мисвок қилсалар, мисвокни каттага берардилар. Қачон ичсалар, ўнг тарафларидагига берардилар».

Абу Абдуллоҳ деди: Чунки уларнинг ёши каттаси энг олдин тиши чиққани бўлади. Ким энг қадимги бўлса, ўша энг ҳақли бўлади.

Шунингдек, аъзоларда ҳам энг қадимгисидан бошланади.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирингиз мой суртса, қошидан бошласин. Зотан, у бош оғриғини кетказади», дедилар.

Бу қош одам боласида биринчи ўсган тук бўлгани учундир. Яратилишида қадимги бўлган нарса Холиқи наздида тадбирда ҳам муқаддам бўлади. Унинг эгаси ушбуни муҳофаза ва риоя қилиши талаб қилингандир. Аллоҳ субҳанаху ва таоло олдинга суради ва ҳаққини адо қилади. Агар ўз ишидан ҳар бир нарсада ҳаққа эргашадиган бўлса, ақли роҳат топади. Агар жаҳлга эргашадиган бўлса, чарчатади. Чунки ақлнинг маскани димоғдир ва унинг тадбири қалбнинг зиммасидадир.

Қачон мойлашни қошдан бошласа, батаҳқиқ, унинг ҳаққи адо қилинган бўлади. Чунки яратиш ундан бошлангандир. Агар бу борадаги ҳақни зое қилса, кейингини олдин суриб, олдингини кейинга қўйса, бош оғриғи қўзғаб қолиши ҳеч гап эмас. Чунки унинг бу ишида ҳақни ва ақлни чарчатиш бордир. Ҳар бир нарсада каттадан бошласин. Чунки ундан бошламаса, уни улуғламаган бўлади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Каттамизни улуғламаган биздан эмас», деганлар.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ичимлик улашсалар: «Катталардан бошланглар, барака катталарингиздадир», дер эдилар.

Қачон ичсалар, ўнг тарафларидагига берар эдилар дегани, чунки идиш битта бўлган ва катта ичгандан кейин ортиб қолса, ўзидан бошқага беришдан ўзга илож қолмаган. Шунда ҳақ ўнг тарафда ва ўнгдаги кимсада бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай ривоят қилинади.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР