Тавсия қиламиз

БИЛАСИЗМИ:Тўрт улуғ фаришта ва уларнинг вазифалари...

Биласизми access_time10-май 2017, 16:08

Тўрт улуғ фаришта ва уларнинг вазифалари: 1. Жаброил, алайҳиссалом, фаришталарнинг…

ОНА ДУОСИ

Мақолалар access_time3-август 2017, 14:09

Ҳали жуда ёшлигидаёқ юқори маънавий даражага эришган Боязид Бастомий ҳазратларидан…

Саййидул истиғфор.

Мақолалар access_time22-октябрь 2018, 12:38

Тавба ва истиғфор нафақат банданинг гуноҳлардан тозаланишига, балки унга…

ОЗАЙИШДАН ҚЎРҚИШ АЛЛОҲ ТАОЛО ҲАҚИДА ЁМОН ГУМОНДАН ЭКАНИ ҲАҚИДА

access_time16-ноябрь, 13:29 visibility287

89. Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга келиб ато беришни сўради. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менда ҳеч нарса йўқ. Бирга юргин, келиб қолса берамиз», дедилар. Умар розияллоҳу анҳу: «Аллоҳ сизга ўзингиз қодир бўлмаган нарсани таклиф қилмаган», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умарнинг сўзини ёқтирмадилар. Шунда ансорлардан бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, инфоқ қилинг, Аршнинг Эгаси озайтириб қўйишидан қўрқманг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бунга табассум қилдилар ва юзларида ансорийнинг сўзидан сурур кўринди. Сўнгра у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шунга амр қилинганман», дедилар.

Термизий, Табарий, Баззор, Ибни Жарир ва бошқалар бошқа лафз ва санад билан ривоят қилган.

Абу Абдуллоҳ деди: Озайишдан хавфсираш Аллоҳ таоло ҳақида ёмон гумондандир. Чунки Аллоҳ таоло ерни ва ундаги нарсаларни бани одам учун яратгандир. Аллоҳ таоло демиш:

 «У ер юзидаги барча нарсани сизлар учун яратган» (Бақара сураси, 29-оят).

 «Ba сизга осмонлардаги нарсаларни ва ердаги нарсаларни беминнат хизматкор қилди» (Жосия сураси, 13-оят).

Ушбу нарсалар одамийнинг узрини кесиш учундир. Токи У Зотга бу дунёда банда бўлсин ва эртага ҳузуpигa келганида уни бандаликдан озод қилиб, ўз ҳовлисига подшоҳ қилиб қайта тирилтирсин. Тўғри йўлда юрувчи ўй-фикрини ва ҳимматини дунёдан устун қўйган ва барча ҳиммати бандаликни жойига қўйишга қаратилгандир. Борлиқ У Зотникидир. Уни (банданинг) махфий ва ошкор ишларини кузатиши учун яратгандир. Шунингдек, ҳукмига бўйсунишини ва ўзини банда ва ҳеч нарсага молик эмаслигини билиши учун. Унинг аҳволи ожизликлардан иборатдир. Эгаси уларни соатма-соат қандай истаса, шундай ўзгартириб туради. Унинг уларда ҳеч қандай истаги йўқ...

Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумонда бўлиш ила қалбда озайишдан хавфсираш йўқолади. Робби бой ва карамли эканини билади. Унинг кўксида У Зотнинг бойлиги ва карами нури порлайди. Қачон инфоқ қилса, озайишдан қўрқмайди. Чунки У Зот ўрнига беришини ва Уни бирор нарса ожиз қила олмаслигини билади. Агар Уни озлик, торлик ва бахиллик билан таниганида мазкур нарсалардан қўрқар эди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ таоло, раҳматим ғазабимдан ўзгандир. Эй одам боласи, нафақа қил! Аллоҳнинг қўли тўладир, кечаю кундуз қуйиб турадир, уни ҳеч нарса қурита олмас дейди».

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳой Билол, бизни таомлантир», дедилар. «Ҳузуримда бир сиқим хурмо бор. Уни сизга беркитиб қўйганман», деди. «Аллоҳ уни жаҳаннам оловига юттириб юборишидан кўрқмайсанми, эй Билол?! Инфоқ қил! Арш Эгасининг озайтиради деб қўрқма», дедилар.

Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, олдларига ўтирдим. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам орқа томонимдан ушладилар ва сўнгра: «Эй Зубайр» Мен сенга хоссатан ва одамларга омматан Аллоҳнинг Расулиман. Роббингиз нима деганини биласанмидедилар. «Аллоҳ ва У Зотнинг Расули билувчи», дедим. «Роббингиз Аршига истиво қилганида ва халқига назар солганида деди: «Бандаларим, сизлар халқимсиз. Мен Роббингизман. Ризқларингиз қўлимда. Сизлар учун зиммамга олган нарсанинг ортидан эргашманглар, Ризқларингизни Мендан сўранглар. Ҳожагларингизни Мендан сўранглар. Нафсларингизни уринтиринг, устунгиздан ризқларингизни тўкаман».

Роббингиз нима деганини биласизларми? Аллоҳ таоло: «Бандам, сен нафақа қилгин, Мен сенга нафақа қиламан, сен кенгайтиргин, Мен сенга кенгайтираман, сен торайтирмагин, Мен сенга торайтирмайман, сен зарар қилмагин, Мен сенга зарар қилмайман, маҳзун бўлмагин, Мен сенга маҳзун бўлмайин», деди.

Албатта, ризк эшиги етги осмоннинг устидан очиқдир. Аршга улашгандир. Кечаю кундуз ёпилмас. Аллоҳ таоло ундан ризқни ҳар бир кишига нияти, бериши, садақаси ва нафақаси миқдорига қараб беради. Ким кўп берса, унга кўп беради. Ким оз берса, унга оз беради. Ким мумсик бўлса, унга мумсик бўлади.

Эй Зубайр! Егин ва бергин! Боғламагин, сенга ҳам боғланиб қолмасин. Ҳисобламагин, сенга ҳам ҳисобланиб қолмасин. Зиқналик қилмагин, сенга ҳам зиқналик қилинмасин. Қийинлаштирма, сенга ҳам қийинлаштирилмасин.

Эй Зубайр! Албатта, Аллоҳ таоло инфоқни севадир ва зиқналикни ёмон кўрадир. Албатта, сахийлик яқийндандир. Бахиллик шакдандир. Ким яқийнда бўлса, дўзахга кирмас ва ким шакда бўлса, жаннатга кирмас.

Эй Зубайр! Албатта, Аллоҳ таоло бир дона хурмонинг бўлаги билан бўлса ҳам, сахийликни яхши кўради ва чаён ёки илонни ўлдириш билан бўлса ҳам шижоатни яхши кўради.

Эй Зубайр! Албатта, Аллоҳ таоло зилзилалар турган пайтда сабрни, шубҳалар келган пайтда ўтувчи яқийинни, шаҳватлар келганда комил ақлни, ҳаром ва ифлослар ҳузурида содиқ парҳезкорликни яхши кўради.

Эй Зубайр! Биродарларни улуғла, аброрларни ҳурматла, ахёрларни виқорла, қўшнига яхшилик қил, фожирлар билан юрма ва ҳисобсиз ва иқобсиз жаннатга кир. Ушбу Аллоҳнинг менга тавсиясидир, менинг сенга тавсиямдир», дедилар.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР