Тавсия қиламиз

Ер юзидаги энг бахтли одам – Сизсиз

Мақолалар access_time31-июль 2017, 12:31

Аллоҳ таоло Қуръони каримда яхшилик ва ёмонлик, бахтлилик ва бахтсизликни…

АЛЛОҲ ТАОЛОГА БЎЛГАН МУҲАББАТНИ “ИШҚ" ДЕЙИШ МУМКИН ЭМАСМИ?

Мақолалар access_time3-август 2020, 15:02

АЛЛОҲ ТАОЛОГА БЎЛГАН МУҲАББАТНИ “ИШҚ" ДЕЙИШ МУМКИН ЭМАСМИ?  …

“ЮНУСОБОД ОҚТЕПА” ЖОМЕ МАСЖИДИДА ХАТМОНА

Янгиликлар access_time20-май 2019, 02:34

19 май якшанба куни Юнусобод тумани бош имом-хатиби Устоз Саййид Раҳматуллоҳ…

НЕЪМАТ, РАҲМАТ ВА ИЙМОННИНГ ЧЎҚҚИСИГА ЕТИШ ЗИКРИ ҲАҚИДА

access_time22-ноябрь, 16:45 visibility196

90. Восила ибн Асқаъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

Аллоҳ қиёмат куни бир гуноҳи йўқ бандани қайта тирилтириб унга: «Икки ишнинг қай бири билан сенининг ҳисобингни қилай Амалинг биланми, ёки сенга берган неъматим билан», дейди. «Эй Роббим, Ўзинг биласан, Сенга исён қилганим йўқ», дейди. «Бандамни неъматларимдан бир неъматила тутинглар», дейди. Унинг бирорта яхшилиги қолмасдан ўша неъмат тугатиб юборади. Шунда банда: «Ё Робб, неъматинг ва раҳматинг ила», дейди. «Неъматим ва раҳматим ила», дейди У Зот.

Ўзича яхшилик қилувчи ва ёмонлиги йўқ деб биладиган бандани келтирилади ва унга: «Сен авлиёларимни дўст тутармидинг дейилади. «Ё Робб, одамлардан тинч эдим», дейди. «Душманларимни душман тутармидинг у дейди. «Ё Робб, ўзим билан бирор кишининг орасида бирор нарса бўлишини яхши кўрмасдим», дейди. Шунда Аллоҳ азза ва жалла: «Иззатим ила қасамки, ким авлиёларимни дўст тутмаса ва душманларимни душман тутмаса, раҳматимга сазовар бўлмас», дейди.

Табароний ва бошқалар бошқа лафз ва санад билан ривоят қилган.

Абу Абдуллоҳ деди: Биринчиси Роббидан ғофил бандадир. Охирати учун уйғоқ. Нафсига ёпишиб олган. Аллоҳ таолога ўзидаги садоқат ила йўлиқиб, У Зотдан садоқати учун савоб олишни яхши кўради. Ундан миннат ва неъматнинг шани махфий қолгандир. У ишларини муҳофаза қилиб, кўзини савобга тикиб яшади. Қачон У Зотга йўлиқса, тили бу дунёда ўрганиб қолган нарса ва Аллоҳ таолога қилган муомаласи ила нутқ қилади. Унга ҳақ очилади ва унда У Зотнинг неъматларига шукр келтиришни тақозо қиладиган нарса талаб қилинади. Сўнгра уларнинг энг кичиги ила тутилади. У эса унинг амалини тугатиб битиради. Ана ўшанда унинг учун миннат ва неъмат шаъни ва иккисининг қадри борасидаги парда очилади ва неъмат ҳамда раҳматни сўрайди. Бу яхши англамаган бандадир. Агар яхши англаганида, дунёдаги умри бўйи ҳам инснинг, ҳам жиннинг ибодатича ибодат қилганида ҳам, бирор нарса қилганини мулоҳаза қилмасди ва ўшани Аллоҳ таолонинг энг кичик неъматига тенглаштирмасди.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга фиқҳдан афзал нарса ила ибодат қилинмаган», деганлар. Яна: «Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилади», деганлар.

Агар роҳиб Журайж фақиҳ бўлганида, онасининг чақириғига жавоб бериш Аллоҳ таолони ибодатидан эканини билар эди.

Аммо иккинчи банда нафсининг риоясини қилган ва Ҳақ субҳанаҳу ва таолонинг риоясини қилмаган бандадир. Ким ўз нафсини риоя қилса, унинг амали фақатгина аъзоларини муҳофаза қилиш, У Зотнинг айтганини қилиб қайтарганидан қайтишдан иборат бўлиб қолади. У ўз нафсини ҳалок қилмасликка уринади. Унинг учун у одамлар билан тинч бўлган ва нафсининг нажоти Ҳақни риоясини қилишда эканини билмаган. Ҳакни риоя қилувчи учун У Зотнинг жалоли ва азаматидан парда очилади ва унинг ичида, У Зотга бўлган муҳаббат ва садоқат туфайли, ёнадиган нарсалар аланга олади. Бу эса ўз навбатида У Зотнинг маърифатига олиб боради. Бас, унинг қалби Аллоҳнинг жалоли ва азамати ила тўлиб, Унга мувофиқ бўлиш учун У Зотнинг авлиёларини дўст тутади ва душманларини душман тутади. Бу худди ким қалбингдан жой олса, дунёни у билан кўрадиган бўлишингга ва унга нисбатан муҳаббатинг қўзиб, у кимни яхши кўрса, яхши кўришинг ва кимни ёмон кўрса, ёмон кўришингга ўхшайди. Ушбу банданинг иймон чўққисига эришишидир.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР