Тавсия қиламиз

ҚАНДАЙ БЎЛСАНГИЗ ШУНДАЙ ЯШАНГ

Мақолалар access_time20-феврал 2018, 15:52

"Ҳар бир (диндор) учун ўзи юзланадиган тарафи (қибласи) бор. …

КИМ ЎЗИНИ МАҚТАЙДИ? 

Мақолалар access_time24-феврал 2018, 16:49

Динимизда бировни муболаға билан мақташдан қайтарилади. Шунингдек, ўзини…

Мол-дунё ва бойлик одоблари

Мақолалар access_time23-август 2017, 13:35

Бойлик инсоннинг ўз эҳтиёжидан ва оиласи эҳтиёжидан ортиқ пул, маскан, улов,…

Она мўътабар 

access_time21-май 2017, 14:49 visibility2390

Отаси вафот этгач, ўғли онасини қариялар уйига олиб бориб қўйди. Баъзи вақтларда онасини зиёратига бориб турар эди. Бир қанча вақт ўтгандан сўнг, бир қўнғироқ келди, унда онасининг ажали яқинлашиб, ўлим тўшагида ётганлигининг хабари келди. Ўғил шошганича онаси ҳаётдан кўз юмишидан олдин, у билан видолашиб қолиш учун жўнади. Онасига бориб: Эй онажон! Сиз учун нима қилишимни истайсиз?, сўради ўғил. Онаси: Қариялар уйига елпиғич (вентилятор), музлаткич қўйишингни хоҳлайман, чунки, бу жойда ундай нарсалар йўқ. Ва яна, бир ошпаз ҳам олиб келишингни истайман, мен қанча-қанча кечалар таомсиз ухладим, деди.
Ўғил даҳшатга тушиб: Сиз ўлим тўшагида экансиз бу нарсаларни нимага сўраяпсиз?, деди. Она: маҳзунлик ила: Ҳа, эй ўғлим! мен бу ернинг иссиқ ва очлик иқлимига мослашдим, аммо мен, сенинг болаларинг ҳам сени бу жойга олиб келиб ташлашган пайтда, сени бу (иссиқ, очлик) иқлимга ўрганолмаслигингдан қўрқаман, деб жавоб берди.

Азизлар! Онангиз ҳаётда экан у зотни вақт ўтмай туриб ардоқланг!
Югуриб-югуриб хизматида бўлинг!
Айтганини икки қилмай бажаринг! Балки, айтмасидан аввал истакларини қилиб қўйинг!
Онангизни дуосини олиб қолинг!

ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДАДУР.
Каналга уланиш

@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР