Тавсия қиламиз

Тириклик фалсафаси

Мақолалар access_time15-август 2019, 15:46

Ҳаёт, бу – тубсиз жарлик, қулаган кишининг у ердан эсон-омон чиқиб…

МАЪУН СУРАСИ

Мақолалар access_time24-ноябрь 2018, 14:03

 1. А роайталлазии йуказзибу бид-дийн 2. Фазааликаллазии йадуъъул йатийм…

ИККИ НАЗАРНИНГ ҲАҚИҚАТИ ҲАҚИДА

Мақолалар access_time21-июль, 09:55

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи…

Масжидларда намозхонларнинг сафда ҳар хил турганини кўрамиз. Ҳар ким намозни хоҳлаганича ўқийвериши мумкинми?

access_time23-ноябрь, 15:06 visibility343

САВОЛ: Масжидларда намозхонларнинг сафда ҳар хил турганини кўрамиз. Ҳар ким намозни хоҳлаганича ўқийвериши мумкинми?

ЖАВОБ: Кейинги давр уламолари муайян бир мазҳабга эргашиш вожиб, деганлар. Чунки ҳар бир мусулмон ўзи тўғридан-тўғри Қуръон ва ҳадисдан ҳукмларни олиш имкониятига эга эмас. Ҳар ким ўзи билганича амал қиладиган бўлса, адашади ва омма ўртасида турли ихтилоф ҳамда низоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади.

Аллома Зафар Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ "Эълоус-сунан" китобида бундай деган: "Тўрт мазҳаб имомлари ҳақиқатан тўғри йўлдадир. Бир юртда улардан қайси бирининг мазҳаби тарқалган бўлса, унинг уламолари ва китоблари кўп бўлса, ижтиҳод даражасига етмаган киши (оят ва ҳадислардан ўзи мустақил ҳукм чиқаришга қодир бўлмаган муқаллид киши) учун ўша мазҳабга эргашиш вожиб.

Ўз юртида кенг тарқалмаган ва уламолари кўп бўлмаган мазҳабга эргашиш жоиз эмас. Чунки бундай ҳолатда мазкур мазҳабнинг барча ҳукмларини ўрганиш имкони бўлмайди. Буни яхши билинг. Иншааллоҳ, ҳақиқат бундан бошқада эмас".

Демак, бизнинг юртимизда фақатгина Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг мазҳабларига амал қилиш энг тўғри йўл ҳисобланади. Хориждан келган меҳмонлар бизнинг диёримизда ўз мазҳабларига биноан ибодат қилаверадилар. Валлоҳу аълам.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР